Бухорода «Дамас» ва юк машинаси тўқнашди

Бухорода «Дамас» ва юк машинаси тўқнашди

Бухорода «Дамас» ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Қайд этилишича, 2023 йил 30 март куни соат тахминан 13:30 ларда Бухоро тумани «Сўфикоргар» маҳалласи «Чоруқ» қишлоғи ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-68 автомобиль йўлининг 5-km.da йўлнинг четги қисми йўл марзасида тўхтаб турган «ХОВО» русумли юк транспорт воситасининг орқасига, «Дамас» русумли автомашина келиб урилган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳеч ким оғир тан жароҳати олмаган, фақат транспорт воситаларига шикаст етган.

Терговга қадар текширувҳаракатлари давом эттирилмоқда


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!