Бухорода чўпон 14 ёшли қизни мажбурлаб, ишқий муносабатда бўлиб келгани ошкор бўлди

A A A
Бухорода чўпон 14 ёшли қизни мажбурлаб, ишқий муносабатда бўлиб келгани ошкор бўлди

Бухоро вилояти, Қоракўл туманида ўтган йили 14 ёшли вояга етмаган қиз — А.Х.га нисбатан аввалига жинсий зўравонлик қилиб, кейинчалик уни қўрқитиб, ишқий муносабатни давом эттиришга мажбурлаб келган 31 ёшли А.С.га уч йилга қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар берди.

Ҳолатга кўра, 2020 йилнинг август ойида Қоракўл туманидаги «Бандбоши» МФЙ фуқароси А.С. тумандаги бошқа маҳалла йиғинида яшовчи Ш.Р. билан танишиб қолган. Ҳар иккиси чўпончилик билан шуғулланган. Ш.Р. янги таниши бўлган А.С. билан биродарлашиб, уни тез-тез хонадонига олиб келадиган бўлган.

А.С. фуқаро Ш.Р.нинг турмуш ўртоғи, уч нафар қизи ва бир ўғли билан яқиндан танишган. Ўтган йилнинг 20 октябрида улар биргаликда Қоракўл чўл ҳудудидаги «Чибирдон ота» зиёратгоҳига боришган. Ш.Р.нинг катта қизи — тумандаги мактабнинг 7-синфи ўқувчиси, 14 ёшли А.Ш.нинг қўл телефони рақамини олган А.С. ҳали вояга етмаган қизга ишқий изҳорларини SMS орқали йўллаб турган. Вояга етмаган қизга турмуш ўртоғи билан ажрашганини ва унга уйланишини билдирган. Қиз ўзидан 17 ёш катта эркакнинг ёзишмаларидан қўрқиб, ундан бундай SMSлар ёзмасликни, ота-онаси билиб қолса, қаттиқ жазолаши мумкинлигини айтган. Шунга қарамай, А.С. кунора янги танишини кўриш баҳонасида уларнинг хонадонига келиб кетаверган.

2020 йил 14 ноябрь куни соат тахминан 10:00 ларда А.Ш. мактабдан қайтган ва бу пайтда ҳовлида ҳеч ким бўлмаган. Эркак эса қизнинг қаршилишига қарамай, унинг қўлидан тортиб, автомашинасининг орқа ўриндиғига мажбурлаб ўтирғизган ва машина эшикларини қулфлаб, зудлик билан ҳайдаб кетган. Қоракўл туманида жойлашган Эшонқул-Ниёз фермер хўжалиги дала шийпонига олиб бориб, зўрлик ва куч ишлатиш йўли билан қизни автомашинадан туширган. Шийпон қоровулхонасига вояга етмаган қизни мажбурлаб олиб кирган чўпон унинг қаршилигига қарамай, жинсий зўравонлик қилган ва номусини топтаган.

Шундан сўнг чўпон А.С. 14 ёшли қизга бу ҳолатни ҳеч кимга айтмаслигини, 11-синфни тугатганидан сўнг унга уйланишини, бу ишдан ота-онаси хабар топса, ҳар иккисини ҳам ўлдириши мумкинлигини айтиб қўрқитган. Вояга етмаган қизни тез-тез учрашувга таклиф қилган ва қиз рад этганда, ҳолатдан ота-онаси ҳамда бошқалар ҳам хабар топишини айтиб, пўписа қилган. Гап-сўз тарқалишидан қўрққан А.Ш. у билан учрашувларга чиқиб турган. Воя етмаган қизнинг ақлу ҳушини турли ваъдалар билан тўлдирган чўпон кейинчалик ихтиёрий рози бўлган қиз билан «Қандим» заводи томондаги чўл ҳудудидаги кимсасиз чўлда, автомашинаси ичида ишқий муносабатда бўлиб келишган.

Доимий равишдаги жинсий яқинлик вояга етмаган қизни ҳам руҳан, ҳам жисмонан ҳолдан тойдира бошлаган. Қиз чўпоннинг ўртамиздаги муносабатни кимдир эшитса, ўлдиришади ва агар учрашувга чиқмасанг, таниш-билишларга айтаман, деган қўрқитувларидан ҳафсаласиз бўлиб қолган. Ва қиз охири, 2021 йил 21 январь куни ҳолатни онаси М.Р.га айтиб берган. 22 январь куни фуқаро М. Р. туман ИИБга ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилиб, А.С.га нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.

Ариза юзасидан олиб борилган, тезкор тергов-суриштирув ишлари давомида эса А.С. барча айбни вояга етмаган қизга ағдариб, турли ишқий мактублар ёзгани, уни тинч қўймаганини, шундан сўнг у билан учраша бошлаганини билдирган. Оғриқлиси, вояга етмаган 14 ёшли қизни номуссизликда, яъни биринчи жинсий алоқада ҳаё пардаси ўзида эмасликда айблаган ва қиз томонидан ёзилган ишқий мактубларни кўрсатган.

Тергов-суриштирув жараёнларида эса воқеа тафсилотлари тўлиқ ўрганилган. Унга кўра, ўз кирдикорлари фош этилишидан чўчиган чўпон бир неча бор учрашувлари пайтида қизнинг вояга етмагани ва ғўрлигидан фойдаланиб, ўз номига турли ишқий мазмундаги хатларни қизнинг қўли билан ёздириб олгани ошкор бўлган.

Суд давлат айбловчисининг хулосасини, жабрланувчи — вояга етмаган А.Ш. ва А.С.нинг хуфёна ишқий учрашувлари борасидаги иш ҳужжатларини ўрганиб чиқилган ва А.С.нинг жинояти исботлаган. Жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар орқали А.С.нинг жиноий хатти-ҳаракатлари фош этилган. Унинг «Мен қиз билан такроран жинсий алоқада бўлмаганман, уни мажбурламаганман» деган важларини асоссиз, деб ҳисоблаган. Ва у ўз айбини тан олишга мажбур бўлган.

Судланувчининг қилмишлари оилавий муносабатларга салбий таъсир кўрсатишини ва бошқа ижтимоий муаммолар келтириб чиқаришини назарда тутиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин эмас, деган қатъий фикрга келинди. Жорий йилнинг 30 май кунидаги суд ҳукмига кўра, А.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 2-қисмининг «а» банди санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди, — деди Жалол Садиров.

Ушбу бандга кўра, А.С. жазони уч йил муддатга манзилли колонияларда ўтайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Chess.com Open-2026 онлайн турнири. Синдаров мусобақани тарк этди, Абдусатторов ЖЧ йўлланмаси учун курашни давом эттиради

Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров дунёнинг энг йирик онлайн шахмат турнирларидан бири — Chess.com Open 2026 мусобақасида иштирок этди.

Zo'r TV бугун «Барселона» ва «Манчестер Сити» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади

Zo'r TV телеканали бугун — 2026 йил 25-апрель, шанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган.

Гвардиола ҳимоячисининг ўйинидан ҳайратда: «У дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланмоқда»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Матеус Нунеснинг янги позициядаги ҳаракатларига юқори баҳо берди.

Пеп Гвардиола терма жамоани қабул қилиб олишга тайёр

Хосеп Гвардиола аввалроқ фаолиятининг қайсидир босқичида миллий терма жамоада ишлаш истаги борлигини айтган эди.

Эксперт Ҳусановни “Реал” юлдузидан юқори баҳолади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов айни пайтда фаолиятидаги сезиларли ўсишни намойиш қилмоқда.

АПЛ учун даҳшатли туш: «Манчестер Сити» чемпион бўлса-да, кубок «Арсенал»га топширилиши мумкин

Англия Премьер-лигасида чемпионлик пойгаси кутилмаган ва «ноқулай» вазиятга яқинлашмоқда.

Даҳшат! Ҳоким иши: пора ишими ёки сценарий?

У 60 минг АҚШ доллари миқдорида пора олишда ҳам айбланмоқда.

Самарқандда икки нафар қиз васийси томонидан жисмоний ва руҳий зўравонликка учради

Болаларга етказилган тан жароҳати даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертиза тайинланган.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Макрон ва Шольц Зеленскийни таслим бўлишга чақирди

Китобда ёзилишича, Зеленский Моравецкийга Шольц ва Макрон унга мунтазам қўнғироқ қилаётганини айтган.

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ раиси Қамчибек Ташиев давлат тўнтаришига уринишда айбланди

Айблов тафсилотлари ва тергов жараёни расман ошкор этилмаяпти. Манбаларга кўра, иш “75 мактуб” деб аталган мурожаат билан боғлиқ.

Трампнинг Теҳронни тиз чўктириш режаси маълум бўлди

АҚШ етакчиси Дональд Трамп Эронга нисбатан узоқ муддатли қамал (блокада) ташкил этишни режалаштирмоқда.

Путин Украинанинг Туапсега берган зарбасини "террорчилик ҳужуми" деб атади

Айни пайтда Туапсе расмийлари ҳудудда “минтақавий фавқулодда ҳолат” режимини жорий қилган, шаҳарда сув таъминотида узилишлар юзага келган.

Парижда "отишма": "ПСЖ" "Бавария"ни енгди (видео)

Учрашув Париждаги «Парк де Пренс» стадионида бўлиб ўтди.

Исроил ҳужуми Ливанда бир оиланинг 5 аъзосини ҳалок қилди

Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво зарбаси натижасида Ливанда бир оиланинг 5 нафар аъзоси ҳалок бўлди.

Франция фуқароларини Малини зудлик билан тарк этишга чақирди

Расмий Париж баёнотида мамлакатдаги хавфсизлик вазияти “ўта беқарор” деб баҳоланган.

“Ғарбий Европа Зеленскийнинг “ядровий шантажи” қурбонига айланиши мумкин”

РФ ТИВ вакили Мария Захарова Украин режими раҳбарининг ядро қуроли ҳақидаги баёнотларига муносабат билдирди.

Пентагон: АҚШ Эронга қарши операцияга 25 млрд доллар сарфлади

Бу ҳақда Пентагон вакили Жюль Хёрст маълум қилди.

Украина дронлари Перм ўлкаси ва Оренбург вилоятига ҳужум қилди

Маълумотларга кўра, Орск шаҳридаги "Орскнефтеоргсинтез" нефтни қайта ишлаш заводига ҳам ҳужум қилинган.

14 ёшли қизга шилқимлик қилган ППХ ходими ишдан олинди. ИИВ ҳолатни текширмоқда

Қизнинг акаси автомобилнинг давлат рақами 10 R077MB бўлганини, рулда эса ППХ ходими ўтирганини айтган.

Европа Иттифоқи Украинадаги можарони чўзмоқда, Россия эса кучаймоқда

Бу фикрни британлик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркурис YouTube’даги чиқишида билдирди.

Зироат Мирзиёева Хиванинг янги яшил жамоат маконини барпо этишда иштирок этди

Яқин-яқингача бўш турган қарийб 8 гектарлик майдонга ҳудуднинг табиий-иқлим шароитидан келиб чиқиб танланган 3 минг тупдан ортиқ дарахт ва ўсимлик кўчатлари ўтқазилмоқда.

Тошкентда юк поезди 22 ёшли йигитни уриб юборди

Машинист темир йўлдаги одамни тахминан 500 метр масофадан пайқаган, бироқ поездни тўхтатишга улгурмаган.

Андижонда “Ҳаж” зиёратига юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди

Тезкор тадбирда, у олдиндан 9 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

NАТО саммитлари қисқарадими? Иттифоқ ичидаги зиддиятлар ортида янги режа

Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар берди.

Исроил Ливанда ҳужумларни кучайтирди: “Ҳизбуллоҳ” объектлари йўқ қилинмоқда

Исроил армияси Ливан жанубидаги амалиётларини давом эттириб, “Ҳизбуллоҳ” позицияларига навбатдаги зарбалар берди.

Словакия ЕИга қарши: Россия газига тақиқ устидан судга шикоят қилди

Бу ҳақда мамлакат Адлия вазирлиги маълум қилди.

Ҳиндистонда бортида 232 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди

Swiss Airlines авиакомпанияси воқеа ҳақида хабардорлигини, ҳозирда двигатель ишдан чиқиши ва ёнғин сабаблари текширилишини маълум қилди.

Москвада қор ёғиши оқибатида дарахтлар қулади, Внуковода эса рейслар бекор қилинди

Москва вилоятининг Дубна ва Домодедово шаҳарларида қор ёғиши ва дарахтлар қулаши оқибатида электр таъминоти қисман узилди.

Қўқонда дўконда ёнғин чиқди

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғиндан дўконнинг 400 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Сув учун жанжал: Африкада 42 киши ҳалок бўлди

Бу ҳудудда сув, ер ва чорва моллари учун жамоалар ўртасидаги тўқнашувлар тез-тез содир бўлиб туради.

Тошкент халқаро аэропортида 4 нафар қизларни Дубай шаҳрига олиб кетаётган аёл ушланди

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, бу турдаги жиноятлар учун 5 йилдан 10 йил муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Андижонда аттракцион қулаб, 7 киши жароҳатланди

Бироқ, тасдиқланмаган манбаларга кўра, ҳодиса натижасида камида 7 киши жароҳатланган.

Малидаги ҳарбий базаларга қуролли ҳужумлар уюштирилди

​Кузатувчилар буни сўнгги йиллардаги энг йирик ва мувофиқлаштирилган амалиёт сифатида баҳоламоқда