Бухоро шаҳрида 1988 йилнинг 5 октябрда содир этилган қотиллик жинояти 32 йил деганда бармоқ изи ёрдамида фош этилди.
1962 йилда туғилган фуқаро Маҳмуд Болтаев Муслима исмли аёлнинг таклифи билан унинг уйига келади. Йигит онаси тенги аёлга жинсий яқинликни таклиф этади. Аёл буни рад этади ва ўртада жанжал келиб чиқади. Жанжал вақтида М.Болтаев ёнида бўлган ошхона пичоғи билан аёлнинг қорин ва кўкрак қисмларига бир неча марта уриб, ўлдиради.
Қотиллик содир этиш билан бирга М.Болтаев аёлнинг уйидан бир нечта тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетади. Жиноят жойида эса унинг бармоқ излари қолган.
Бухоро вилоят ИИБ Эксперт-кириминалистика бўлими томонидан 2020 йилнинг сентябрь ойида автоматлаштирилган дактилоскопик идентификацион тизим орқали бармоқ излари текширилган. Бу криминалистик ўрганишлар бармоқ излари фуқаро Маҳмуд Болтаевга тегишли эканлигини кўрсатган.
Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан ушбу жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари қайта тикланди.
Аниқланишича, М.Болтаев 1993 йилда эски таҳрирдаги Жиноят кодексининг 15-81-моддаси (қасддан оғир тан жароҳати етказиш), 1996 йилда Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (ўғрилик), 2005 йилда 169-модданинг 1-қисми (ўғрилик) билан айбланган.
Жиноят ишлари бўйича Олот туман судининг 15.02.2021 йилдаги ҳукми билан судланувчи М.Болтаевнинг содир қилган жинояти Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “и” бандидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми ҳамда 169-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилинган, аммо жавобгаликка тортиш муддати 25 йил ўтиб кетганлиги сабаб, у жазодан озод қилинган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.