Бухоро ҳокими Ботир Зарипов "Бухоро" футбол клубига бефарқми? Жавоб берилди

Бухоро ҳокими Ботир Зарипов "Бухоро" футбол клубига бефарқми? Жавоб берилди

Ижтимоий тармоқларда номаълум муаллиф томонидан «Ботир Зарипов “Бухоро” клубига эътиборсизми?" деган мазмунда чиққан мақолани “Бухоро” ПФК МЧЖнинг расмийлари мутлақо асоссиз деб ҳисоблайди, деб ёзмоқда “Бухоро” ПФК МЧЖ матбуот хизмати.

"Мақолада клуб муаммолари туфайли про-лигадан пастки ўринларга тушиб кетиши мумкинлиги ва бунга асос сифатида клуб томонидан ПФЛ томонидан ўрнатилган тартиб-қоидалар бажарилмаётганлиги, шунингдек, клубнинг молиявий ҳолати ва стадион масаласи ҳозирги кунга қадар ҳал этилмаганлиги кўрсатиб ўтилган.

Бироқ мазкур мақолани ёзган муаллиф бугунги кунда клубнинг ҳолати, молиявий, қолаверса ЎПФЛ томонидан ўрнатилган тартиб ва қоидаларни қай даражада сўзсиз бажариб келаётгани, вилоят масъуллари томонидан клубга берилаётган эътибор ва молиявий кўмаклардан хабари йўқлиги, ушбу номаълум муаллиф клубнинг бундан 1-2 йил бурунги ҳолати юзасидан маълумотларни ёзган кўринади.

Ушбу мақола ўзбек халқининг “қўрққан олдин мушт кўтарар” нақлига мос келмоқда. Мақола клуб жамоаси ва мухлисларининг рухиятини туширишга қаратилганга ўхшайди. Аммо, муаллиф бугунги кунда клуб жамоаси юқори тайёргарлик даражасига эгалигини билмайди, шекилли.

Таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда Бухоро вилоят футбол федерацияси Президенти, Бухоро вилояти ҳокими Б.К.Зарипов томонидан Бухоро футбол жамоасини қайтадан суперлигага чиқариш, клубнинг молиявий ҳолатини яхшилашда қатор чора-тадбирлар белгиланиб, ҳозирда клуб фаолиятини ривожлантириш мақсадида 12 млрд. сўм ажратилгани, ҳозирда ушбу чоралар амалда ўз натижасини кўрсатиб келмоқда.

Жумладан, белгиланган чора-тадбирларга кўра, нафакат клубни қўллаб-қуватлаш, балки номаълум муаллиф томонидан маколада кўрсатилганидек, жамоани меҳмон учрашувларида кўллаб-қувватлаш истагини билдирган жонкуяр мухлислар иштирокини таъминлашда қулайликлар яратиш учун  транспорт воситалар билан таъминлаганлиги вилоят ҳокимининг клубга нисбатан бераётган эътибори эмасми.

Шунингдек, 2021 йилдаги Ўзбекистон футбол чемпионатида мезбонлик қилиш жараёнини тезлаштириш ва шу билан Бухоронинг футбол мухлисларини хурсанд қилиш мақсадида стадионни замонавий шаклга келтириш мақсадида жадал таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ҳамда уни шахсан вилоят ҳокимининг ўзи назоратига олганлиги вилоят ҳокимининг Бухоро футболига нисбатан илиқ муносабати эмасми?

Юқоридагиларга ва ҳозирги кунда клуб раҳбарияти томонидан ЎПФЛ томонидан ўрнатилган тартиб ва қоидалар сўзсиз бажарилаётганлигини, шунингдек Вилоят ҳокимлиги томонидан “Бухоро” ПФК МЧЖга берилаётган эътиборни инобатга олган ҳолда, аниқ маълумотларга эга бўлмаган, номаълум муаллифнинг мақоласида келтирилган важларни клуб раҳбарияти асоссиз, бўҳтон деб ҳисоблайди", дейилади баёнотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!