Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га бухоролик фуқаро Ф.Файзиев иш ҳақи ва бошқа тўловларни ундириш ҳамда бузилган Мехнат ҳуқуқлари бўйича мурожаат қилди.
Аниқланишича, Ф.Файзиев “Бухоро футбол клуби” МЧЖда 1990-2013 йилларда турли лавозимларда ишлаган.
2013 йил футбол клуби банкрот деб топилган. Клуб раҳбарияти томонидан “Бухоро ФК” МЧЖ ўрнига “Бухоро ПФК” МЧЖ ташкил этилиб, клуб фаолиятини давом эттираверган. Барча клуб ходимлари ва футболчилар тўлиқ янги ташкил қилинган клубга ишга ўтказилган. Бироқ, клуб фуқаро Ф.Файзиев олдида иш хақи ва мукофот пулларидан 33.808.533 сўм, ҳамда хизмат сафари ҳаражатларидан 30.052.322 сўм, жами 63.860.855сўм қарздор бўлиб колган.
Ф.Файзиев “Бухоро профессионал футбол клуби” МЧЖда 2016-2018 йилларда ҳам лицензиялаштириш менеджери лавозимида ишлаган. Ушбу даврда ҳам 23 ой учун, ҳар бир ойда 1.881.690 сўмдан тўланиши лозим бўлган жами 43.278.870 сўм ойлик маош пуллари тўланмаган.
Ф.Файзиев бир неча маротаба Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳузуридаги махсус комиссияга ёзма равишда мурожаат этиб келган. Махсус комиссия Ф.Файзиевнинг аризаси юзасидан тегишли кўрсатмалар бериб келган бўлсада, “Бухоро ПФК” МЧЖ раҳбарияти Файзиев Файзилло олдидаги қарзларни маълум муддатгача чўзилишини ва тўланишини маълум қилган ҳолда, кафолат хати бериб, бироқ амалда тўловларни амалга оширмаган.
Мурожаатчи аризасида, иш вақтидан ташқари ҳам ишлагани сабабли, соғлиғи оғирлашгани, Хаттоки, иш вақтида оёқлари ўзига буйсунмай қолиб, оғир аҳволда тиббиёт бирлашмасига олиб кетилганида шифокорлар “Инсульт” ўтказганлигини ёзган.
Барча ҳужжатлар ўрганилгач, Омбудсман ҳозирда 2-гуруҳ ногирони бўлган Ф.Файзиев манфаатида тўланмаган иш хақи, хизмат сафари харажатлари ва мукофот пуллари ва унга етказилган маънавий зарарни ундириш бўйича фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига даъво ариза киритди.
Суд томонидан Омбудсман даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, "Бухоро профессионал футбол клуби" МЧЖдан даъвогар Ф.Файзиев фойдасига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун жами 91 278 870 сўм ҳамда маънавий зарар учун 10 000 000 сўм ундирилиши бўйича қарор чиқарди. Вилоят аппеляция суди ажрими билан ундириладиган жами сумма миқдори 104 млн сўмга оширилди. Ҳозирда мурожаатчига 104 млн сўм маблағ ундириб берилган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.
Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.
Хитой юани Пекин ва Вашингтон ўртасидаги ўзаро божларни камайтириш тўғрисидаги келишув натижасида бир доллар учун 7,20 даражадан ошиб, ярим йиллик энг юқори кўрсаткичга эришди.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Туркиядаги тинчлик музокараларида иштирок этиши Россия етакчиси Владимир Путиннинг у ерга ҳам ташриф буюришига қўшимча туртки беради.
Мария Захарова вакили бўлган Россия Ташқи ишлар вазирлиги Франция президенти Эммануел Макрон ва бошқа Европа етакчиларини Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар учун Киевга сафари чоғида гиёҳванд моддалар истеъмол қилганликда айблади .
Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қимор ўйинлари билан боғлиқ 4 302 та веб-ресурс ва қурол-яроғ савдосига оид 29 397 та ҳолат фош қилинган. Ушбу материаллар фаолияти чекланган ёки тўхтатилган.
Green Card-2025’да энг кўп ютуқни ўзбекистонликлар қўлга киритди. DV-2025 Diversity Visa Program ғолиблари статистикасини давлат кесимида эълон қилинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёқилғи ортилган юк машинаси ағдарилиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. У ерда йўловчи автобуси ва енгил автомобиль билан тўқнашиб кетган.
Навбатдаги ҳолатда, пойтахтда вақтинча истиқомат қилиб келаётган 2004 й.т. хорижий фуқаро бошқа чет эт фуқаросининг ишончига кириб, унга Буюк Британия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлатиб бериш имконияти борлигини айтади
“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда яҳудий давлати ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Германия ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари Иоган Вадефул билан Қуддусда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг маълум қилди.