Бутун дунёда миллиардерлар сони етти фоизга ошди

Бутун дунёда миллиардерлар сони етти фоизга ошди

Дунё бўйлаб миллиардерлар сони 2022-2023 йиллар оралиғида 7 фоизга ошиб, 2376 нафардан 2542 нафарга, бойлиги эса 9 фоизга ошиб, 11 триллион доллардан 12 триллион долларга етган, дея ёзмоқда “Дарё‘ ёзмоқда.

Бу ҳақда Швейцариянинг UBS банкига қарашли “Миллиардерларнинг 2023 йилга бўлган амбициялари” сайтида эълон қилинган ҳисоботда айтилади.

“Глобал миқёсда миллиардерлар бойлиги охирги 12 ой ичида қарийб 20 фоизга камайганидан сўнг Европадаги истеъмолчи ва чакана савдо миллиардерлари даромади ҳисобига қисман тикланди. Умуман олганда, бутун дунё бўйлаб миллиардерлар сони сўнгги бир йил ичида 7 фоизга ўсиб, 2376 дан 2542 нафарга етди, бойликлари эса 9 фоизга ошиб, 11 триллион АҚШ долларидан 12 триллион АҚШ долларига етди”, — дейилади ҳужжатда.

UBS маълумотларига кўра, инновацион технологиялар ва соғлиқни сақлаш компанияларига эга бўлган миллиардерлар сўнгги ўн йил ичида энг кўп бойлик тўплашган бўлса-да, саноат компаниялари билан шуғулланувчи миллиардерларда 15 фоизга яхшиланишнинг дастлабки белгилари бор, “бу энергия алмашинуви ва харажатларнинг ўсиши шароитида ҳам давом этиши мумкин”.

“Бу йилги ҳисобот шуни кўрсатдики, ўтган йили бойлик тўплаган миллиардерларнинг аксарияти буни тадбиркорлик йўли билан эмас, балки мерос орқали амалга оширган. Келгуси 20 йил ичида бундай ҳолат кўпроқ содир бўлишини кутмоқдамиз, чунки мингдан ортиқ миллиардерлар 5,2 триллион доллардан кўпроқ маблағни меросхўрларига қолдириши кутилмоқда”, — дея UBS’нинг стратегик мижозлар бўлими раҳбари Бенжамин Кавалли сўзларидан иқтибос келтирилади ҳисоботда.

Швейцариянинг UBS компанияси Credit Suisse компанияси эгасига айланганидан бери бутун дунё бўйлаб 5,5 триллион долларлик активларни бошқаради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!