Бутун дунё бўйлаб коронавирусдан ҳалок бўлганлар сони ҳақида маълумот берилди

Бутун дунё бўйлаб коронавирусдан ҳалок бўлганлар сони ҳақида маълумот берилди

Дунё бўйича коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 608 миллион кишидан ошди, қурбон бўлганлар сони эса 6,5 миллион кишини ташкил этмоқда, дейилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сайтида эълон қилинган хабарда.

ЖССТ маълумотига кўра, 16 сентябргача коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 608 миллион 328 минг 548 та ҳалот қайд этилган, қурбонлар сони эса 6 миллион 501 минг 469 кишига етган.

АҚШдаги Жонс Хопкинс Университети маълумотларида эса ушбу кўрсаткичлар бошқачароқ. Масалан, университет маълумотларида келтирилишича, коронавирус билан касалланганлар сони дунё бўйича 611 миллион 324 минг 387 кишини ташкил этмоқда, 6 миллион 524 минг 905 бемор эса коронавирус қурбонлари ҳисобланади.

Нима бўлганда ҳам, икки йилдан буён дунё аҳлининг бошига кулфат келтирган ушбу касалликнинг тарқалиш суръати ҳозир жуда сусайган. Буни ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус ҳам тасдиқламоқда.

“COVID-19 пандемиясининг томом бўлишига оз қолди, дунё аҳли пандемияни енгиш учун аввал ҳеч қачон ҳозиргидек яхши ҳолатда бўлмаган эди” деди у ўз баёнотида. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!