Бугунги об-ҳаво: Яна ёмғир ва момақалдироқдан эҳтиёт бўлинг

Бугунги об-ҳаво: Яна ёмғир ва момақалдироқдан эҳтиёт бўлинг

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-18 даража илиқ, кундузи 18-20 даража иссиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли момақалдироқ бўлиши,бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ, баъзи жойларда 25 даража иссиққача бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!