Бугунги ғалабадан сўнг шахматчиларимиз биринчи ўринга кўтарилди!

Бугунги ғалабадан сўнг шахматчиларимиз биринчи ўринга кўтарилди!

Ченнайдаги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 9 та тури ортда қолди.

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Арманистон вакилларини мағлубиятга учратди ва очколар сонини 16 тага етказиб олди. Бу орқали вакилларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга кўтарилиб олишди.

Бугун ўтказилган 9-тур ўйинида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Арманистонни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Қизларимиз эса Исроилга 1,5:2,5 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

Эртанги рақибимиз бироздан сўнг ташланадиган автоматик қуръадан кейин аниқ бўлади.

Бугунги ғалабадан сўнг шахматчиларимиз биринчи ўринга кўтарилди!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!