Бугун парламент биносида ёнғин содир бўлди

Бугун парламент биносида ёнғин содир бўлди

Кейптаун шаҳрида Жанубий Aфрика Республикаси (ЖАР) парламенти биносида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда 2 январь, якшанба куни маълум қилинди.

Фавқулодда хизматлар вакилининг аниқлик киритишича, бинонинг ўзи, шунингдек, томи ёнган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнаётган ҳудуд устидан қуюқ тутун кўтарилмоқда.

Ҳозирда ёнғинни локализация қилишнинг имкони йўқ. Ўт ўчирувчилар қўшимча кучларни талаб қилишди.

Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ, содир бўлган воқеа сабаблари аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!