Бугун Осиё кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланади

Бугун 2024-йилнинг апрел-май ойларида Қатарда ўтказиладиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланади.
Маросим Тошкент вақти билан соат 12:00 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси жойлашадиган гуруҳ учрашувлари юртимиз майдонларида бўлиб ўтади. Ўйинлар жорий йилнинг 4-12-сентябр кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).