Бугун ҳам Ўзбекистонда жуда иссиқ бўлади

Бугун ҳам Ўзбекистонда жуда иссиқ бўлади

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 38-43°, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 44-46° гача бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 40-42° ни ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-30° бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!