Бугун, элимиз суйган актёр Карим Мирходиев таваллуд топган кун

Бугун, элимиз суйган актёр Карим Мирходиев таваллуд топган кун

Бугун, 29 июль санасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, икки карра “Олтин Ҳумо” миллий мукофоти совриндори, элимиз суйган актёр Карим Мирходиев таваллуд топган кун.

Кинематография агентлиги ижодкорни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, унга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва ижодий баркамоллик тилайди!

Маълумот учун, Карим Мирходиев 1954 йилнинг 29 июлида Бухоро вилоятида туғилган. Тошкент театр ва рассомчилик санъати олийгоҳида театр ва кино актёрлиги бўйича таҳсил олган.

Карим Мирходиев томошабинларга асосан киноактёр сифатида яхши таниш бўлиб, кинога илк марта 1979 йилда суратга олинган «Алибобо ва қирқ қароқчи» фильмидаги эпизодик роли билан кириб келган. Актёр бугунгача «Кичкина табиб», «Шайтанат», «Иблис девори», «Сардор», «Чархпалак», «Рангсиз тушлар» ва «Сабот» каби 30 дан ошиқ фильм ва сериалларда суратга тушган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!