Бу йилги тест синовлари ёпиқ биноларда ўтиши мумкин

Бу йилги тест синовлари ёпиқ биноларда ўтиши мумкин

Абитуриентлар билиши керак бўлган муҳим янгиликлар эълон қилинди.

Бу йилги қабул 20 июндан 20 июлгача давом этади. Чет тилидан ижодий имтиҳон олинадиган ОТМларга қабул 10 июлда тугайди. Бу ҳақида қабулга оид овозли чатда маълум қилинди.

Абитуриентлар сони 1 млн 200 минг бўлиши прогноз қилиняпти.

Тест синовлари ёпиқ биноларда ўтиши бўйича таклиф ишлаб чиқилган ва 92 та бино рўйхати шакллантирилган.

Бу йил юридик университетларга кириш имтиҳонларида биринчи фан ҳуқуқшунослик бўлади. Конституцияга оид саволлар янги қабул қилинган Конституциядан тузилади. Бундан ташқари, Меҳнат кодекси ҳам янгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!