Юпитердан кейин турувчи Сатурн, Уран ва Нептунлар Қуёш тизимининг сўнгги сайёралари ҳисобланади. Сатурн катталиги жиҳатидан қуёш тизимидаги иккинчи сайёрадир. Сатурн ва Уран Юпитер каби газдан ташкил топган. Сатурндан ташқари қолган иккала сайёраларда ҳам ҳалқалар мавжуд. Лекин улар Сатурндаги ҳалқалар каби жозибадор эмас.
Сатурн - Қуёшдан узоқлиги бўйича олтинчи сайёра. Сатурн римликлар учун вақт ва тақдир худосининг номи, юнонларда Кронос номи билан аталган, арабларда Зуҳал номи билан юритилади. Массаси Ерникидан 95,28 марта катта. Қуёш атрофида 9,64 км/сек тезлик билан айланиб туради. Тўла айланиш даври 29,458 Ер йилига тенг. Унинг атмосферасида молекуляр водород, метан борлиги аниқланган, аммиак ва гелийнинг борлиги тахмин қилинади. Унда ҳалқаларнинг борлигини 1610 йилда Галилей аниқлаган. Сатурн ҳалқалари устма-уст жойлашган 4 та ҳалқалардан иборат. Сатурннинг Титан, Янус, Феба ва бошқа номлардаги 62 та йўлдоши мавжуд. Шундан 53 тасининг номи мавжуд бўлиб, қолганларига ҳозирча ном қўйилмаган. Титан Қуёш тизимидаги (Юпитернинг йўлдоши Ганимеддан кейин) энг катта йўлдош ҳисобланади.
Титан Сатурннинг энг катта йўлдоши бўлиб, қуёш тизимида Юпитернинг йўлдоши бўлган Ганимеддан кейин иккинчи катта йўлдош ҳисобланади. Қуёш тизимида Ердан кейин сиртида суюқлик мавжуд бўлган жисмдир. Титан Сатурннинг кашф қилинган йўлдошларидан биринчиси бўлиб, уни 1665 йил 25 мартда голландиялик астроном Христиан Гюгенс аниқлаган. Унинг диаметри 5152 километр (Ойникидан 1,5 марта катта), масса жиҳатидан 80 фоизга Ернинг массасидан катта, ўлчами жиҳатидан Меркурийдан катта. Унинг сирти асосан сувли муздан ва органик моддалар қолдиғидан иборат.
Титаннинг зич атмосфераси узоқ вақт бу йўлдош сиртини кузатиш имконини бермаган. 2004 йили унга жуда яқинлашган “Кассини-Гюгенс” космик аппарати унинг атмосфераси таркибини аниқлаб берган. Қалинлиги 400 километрга чўзилган атмосферасининг асосий қисми азотдан иборат бўлиб, унда оз миқдорда метан ва этан мавжуд экан. Бу газлар унинг булутини (сиртига тушадиган суюқ ва қаттиқ ёғингарчиликлар сабабчиси) ташкил этади. Сиртида метан-этанли кўллар ва дарёлар мавжуд. Сиртидаги босим Ернинг босимидан 1,5 марта кўп, температура минус 170-180 градус цельцийни ташкил этади. Паст температурага қарамасдан, уни Ернинг бошланғич ривожланиш даври билан солиштиришади. Йўлдошда ҳаётнинг содда шакллари мавжуд бўлиши мумкин, айниқса, унинг ерости сув ҳавзаларида. Титан орбитасининг радиуси 1221870 километр Сатурн ҳалқаларидан анча нарида жойлашган. Сатурн атрофида у 15 кун 22 соат 41 минутда бир айланиб чиқади ҳамда айланиши синхрон кечади. Яъни, Сатурн атрофида Титаннинг айланиш даври ўз ўқи атрофида айланиш даврига тенг бўлади. Демак, Титан бизнинг Ойдек, Сатурнга фақат бир томони билан қараган бўлади. Унинг ўз атрофида айланиш ўқи Ерникидаги каби экваторга 26,73 градус оққанлиги боис, унда ҳам фасллар алмашиб туради. Фақат фасллар бизнинг Еримиздагидек 3 ой эмас, балки 7,5 Ер йилига тенг вақтда алмашиб туради. Титан сирти «Пионер-11»,«Вояджер-1» космик аппаратлар ёрдамида текширилган. Титан сиртини биринчи марта суратга олган космик телескоп Ҳаббл телескопидир. Бошқа йўлдошларда бўлган кратерлар Титанда кузатилмаган.
“Вояджер-1” АСС (автоматик сайёралараро станция) Сатурн сайёрасининг энг катта йўлдоши Титанга 7000 километр масофага яқинлашган. Унда атмосферанинг ўта зич бўлиши, Ерда олиб борилган тадқиқотлар натижасида Титанда парник эффектининг мавжуд бўлиши ва ҳаётнинг мавжудлигини таъминлайди, деган хулосалар ўз тасдиғини топмаган.
Интернет материаллари асосида СамДУ профессори Ортиқ ПАРДАЕВ тайёрлади.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
2025 йил 1 июнь куни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан амалга оширилган “Паутинa” номли махсус амалиёт доирасида Россиянинг икки муҳим стратегик ҳаво базаси дронлар орқали ҳужумга учради.
Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.
Россиянинг энг йирик IТ-ассоциациялари президент Владимир Путинга мурожаат билан чиқиб, бу ҳолат компанияни тортиб олишга уринишга ўхшашини айтган, бироқ бу мурожаат жавобсиз қолган.
Deutsche Bahn темирйўл компанияаи поездлар ҳаракатида чекловлар бўлишини эълон қилди. Бу кўплаб минтақавий темирйўл йўналишлари ҳамда халқаро рейсларга таъсир қилади.
Трамп қуролли кучлар захиралари тарихда кузатилмаган даражада тўлдирилаётганини маълум қилди. У бу орқали армияни дунёдаги энг кучли кучга айлантиришни мақсад қилганини таъкидлади.
«Disney» компанияси бутун дунё бўйлаб кино, телевидение ва молия бўлимларида фаолият юритаётган юзлаб ходимларни ишдан бўшатишини эълон қилди. Бу қарор компания харажатларини қисқартириш режасининг давомидир.
Франция қамоқхоналаридаги бандлик даражаси 2025 йил май ойи бошида рекорд даражага етди. Мамлакатдаги қамоқхоналарда тақдим этилган жойлар сонига нисбатан маҳкумлар сони кескин ошиб кетди ва тизимдаги муаммолар яна бир бор кўзга ташланди.
«Тўрт йил давомида Россия Федерациясида ноқонуний равишда яшаб келаётгани машъуқасининг қотилиги айланган М.А.га нисбатан Жиноят ишлари бўйича Вобкент тумани суди ҳукми билан 11 йил қамоқ жазоси қўлланилди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди»,-деди Феруз Шаропов.
Минтақа ҳудудида ҳаво транспорти учун хавфнинг қизил даражаси эълон қилинган. Шу билан бирга, маҳаллий Катания аэропорти штат режимида ишлашда давом этмоқда.
АҚШ Миграция хизмати 28 май куни мамлакат чегараси ва миграция сиёсатига оид муҳим ўзгаришларни эълон қилди. Янги тартибларга кўра, Мексика орқали АҚШга ноқонуний йўл билан кирган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилади ва депортация қилинади.
Украина президенти Владимир Зеленский сўнгги дрон ҳужумлари билан боғлиқ «Ўргимчак тўри» номли ҳарбий операциянинг муваффақиятли якунланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу операция Украина тарихидаги энг узоқ масофани қамраб олган ва тайёргарлигига қарийб икки йил кетган.
Вазирликнинг маълум қилишича, сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмас. Шунингдек, зилзилани вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россиянинг Рязан вилоятидаги “Дягилево”, Мурманск вилоятидаги “Оленя”, Иркутск вилоятидаги “Белая” ва Иваново вилоятидаги “Иваново” аэродромларига Украина дронлари ҳужум уюштирган.
Хабарингиз бор, 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди ва унда Франциянинг ПСЖ клуби "Интер"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ЕЧЛ ғолибига айланди. Аммо бу фожиали оқибатларга ҳам олиб келди.
Мудофаа вазирлиги "harbiy Wi-Fi" сифатида танилган Линк-16 орқали маълумотлар алмашинувини таъминловчи CRC System Interface (CSI) тизими бўйича келишувни имзолади.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бу ҳақда “Ishonch uz” сайтига берган интервюсида айтиб ўтди.
"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.