British Airways Хитой пойтахтига парвозларни бир йилга тўхтатди
British Airways 26-октабрдан Пекинга парвозларни тўхтатади. Парвозларни тўхтатиб туриш 2025 йилнинг ноябригача давом этади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда. Ҳеч қандай сабаблар келтирилмаган.
Авиакомпания, шунингдек, Шанхай ва Гонконгга кунлик рейсларни давом эттиришини айтди.
Европа ва Британия авиаташувчилари Россия ҳаво ҳудуди орқали Осиёга уча олмаяпти, шу сабабли парвоз вақтлари бир неча соатга кўпаймоқда. Бу ҳаво қатновини қимматроқ ва йўловчилар учун камроқ жозибадор қилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).