Британиялик журналист Ўзбекистон ҳақида мақола ёзди

Британиялик журналист Ўзбекистон ҳақида мақола ёзди

Буюк Британиянинг “Metro” газетаси журналисти Ричард Меллон Ўзбекистонга ташрифи таассуротлари хусусида мақола чоп этди, дея хабар берди UzDaily.

Журналист Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларини томоша қилар экан, шундай ёзади:

“Минг йил аввал битилган Қуръон китобини кўрдим. Йўлларда автомобилларнинг кўплиги ва пойтахт метросида ҳаракатланаётган замонавий поездлар ҳайратимни оширди.

Буюк Британия фуқаролари учун жорий этилган визасиз тизим Ўзбекистонни жозибадор сайёҳлик йўналишига айлантирган.

Самарқанднинг асосий майдони - Регистон ўзида улуғворликни касб этган. Қадимийликни хуш кўрувчилар, тарихга қизиқувчилар, Буюк Ипак йўли маданиятини тадқиқ этишни истаганлар учун айнан керакли мамлакат - бу Ўзбекистон. Ушбу мамлакатни албатта, зиёрат қилиш керак”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!