Британияда украиналик қочқинлар оиласи кўчага ҳайдаб чиқарилди

Британияда украиналик қочқинлар оиласи кўчага ҳайдаб чиқарилди

Британиялик зобит аввалроқ ўз уйида бошпана топган украиналик қочқинлар оиласини чиқариб юборди, деб хабар бермоқда Daily Mail.

Қайд этилишича , бу Хэмпшир штатининг Фэрхем шаҳрида содир бўлган.

Киевлик тўққиз кишилик оила, жумладан, беш бола ва икки кекса аёл, Польшада бўлганидан кейин Буюк Британияга келди.

Фэрхем аҳолиси Дадли ва Келли Мальстер ҳукумат дастури доирасида уларни кичик уйда жойлаштиришга рози бўлишди, деди оила бошлиғи Максим Хирик.

Бироқ орадан бир мунча вақт ўтгач, Мальстерлар келишувни бузишди ва қочқинларга 15 июлгача уйни тарк этишлари учун вақт бердилар.

Нашрнинг ёзишича, Дадли Мальстер Қироллик денгиз флотида 20 йиллик тажрибага эга бўлган катта офицер, Афғонистонда хизмат қилган.

Аввалроқ, 1 июлдан бошлаб, Польшадаги кўпчилик украиналик қочқинлар кундалик нафақаларидан маҳрум бўлиши хабар қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!