Psys.org нашрининг хабар беришича, «мегачақмоқ» Бразилиянинг жанубий қисмида қайд қилинган. Қўмитада таъкидланишича, бу узунлик АҚШнинг Бостон ва Вашингтон шаҳарлари ёки Лондон ва Швейцариянинг Базел шаҳарлари ўртасидаги масофага тенг. Аввалги рекорд натижа 2 марта кичикроқ бўлган: АҚШнинг Оклаҳома штатида 2007 йил 20 июнда қайд қилинган чақмоқнинг узунлиги 321 кмни ташкил қилган.
Бундан ташқари, мутахассислар чақмоқ давомийлиги бўйича янги рекорд қайд қилинганини маълум қилишган. Уларнинг таъкидлашича, Аргентинанинг шимолий қисми узра 2019 йил 4 март куни юз берган чақмоқ осмонда 16,73 сония ушланиб турган. Бу борадаги аввалги рекорд 7,74 сонияни ташкил қилиб, 2012 йил 30 августда Франциядаги момақалдироқ вақтида қайд қилинган.
Қўмита вакили Рэндалл Червенининг таъкидлашича, технологиялар мукаммаллашгани сайин олимлар бундан ҳам каттароқ рекордларни қайд қилишлари мумкин бўлади. Бундай табиат ҳодисалари ҳақидаги маълумотлар эса Бутунжаҳон метеорологик ташкилотининг экстремал об-ҳаво ва иқлим ҳодисалари архивида сақланади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Шу билан бирга, Бирлашган Араб Амирликлари Эронга тегишли активларни музлатиш чораларини кўришни бошламоқда, бу эса Теҳрондаги ҳукмрон режимни қўллаб-қувватлашнинг муҳим манбаларидан бирига хавф туғдиради.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.