Хорватиялик тадқиқотчи-журналист Домагой Маргетичнинг таъкидлашича, 1992–1995 йиллар Босния уруши пайтида Сараевода тинч аҳолига қарата ўт очганлар орасида юқори лавозимли, бой ва нуфузли сиёсий шахслар ҳам бўлган.
Маргетичнинг айтишича, Италиядан Сараевога махсус келиб, серб снайперларига босниялик тинч аҳолини нишонга олиш учун катта миқдорда пул тўлаган бой ишбилармонлар юзлаб ҳужжатларда қайд этилган. Миланда олиб борилаётган тергов бу даъволарни қайта кун тартибига чиқариб, жавобгарликка умид уйғотди.
Журналистнинг иддаосига кўра, Сербия президенти Александр Вучич ҳам Сараево қамали пайтида ҳарбийлаштирилган бўлинма таркибида бўлган ва снайперлар фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларда унинг номи учрайди. Маргетич Милан прокуратурасига Вучичга qarshi расмий ариза берганини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, 1996 йилда Босния разведкаси ходими Неджад Углен ушбу “снайпер жиноятлари” бўйича тергов бошлаган, аммо тез орада Сараевода ўлдирилган ва иш ёпилган.
Маргетичнинг сўзларига кўра, кўплаб италиялик ишбилармонлар, испаниялик ва шимолий америкалик фуқаролар “одам овлаш”да иштирок этган бўлиши мумкин. Унинг айтишича, Сербия армиясининг айрим собиқ офицерлари Вучичнинг Сараевода бўлганини тасдиқлаган.
Сербия Ташқи ишлар вазирлиги бу айбловларни рад этди, аммо Вучичнинг уруш пайтида Сараевода бўлган-бўлмагани ҳақида баёнот бермади.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.