Бош вазир ва Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов пойтахт марказида жойлашган биноларнинг 1-қаватидаги кафе ва дўконларни бузиш бўйича кўрсатма бергани рад этилди.
Бош вазир матбуот котибининг маълум қилишича, 28 май куни бош вазири Абдулла Арипов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов билан пойтахт маркази – С1 ни кезгани, кўп қаватли турар жой биноларининг биринчи қаватларидаги кафе ва дўконларни бузиш бўйича кўрсатма бергани ёлғон бўлиб, ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди.
Бош вазир 28 май куни белгиланган режага асосан соат 10:00 дан 22:00 га қадар Самарқанд вилоятида бўлган. Мирзо Улуғбек тумани, Марказ – 1 даҳаси аҳолисининг мурожаати асосида вазиятни ўрганиш ва тегишли чораларни кўриш Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилган. Мазкур жараёнда Вазирлар Маҳкамасининг бирорта мутасаддилари иштирок этмаган ва кўрсатма бермаган.
Ҳолат юзасидан шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам маълумот берди. Унга кўра, айни вақтда Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов ҳамда шаҳар ва туман секторларининг раҳбарлари туманларга чиқиб, сайёр қабул ўтказган ҳолда аҳоли мурожаатлари, муаммо ва таклифлари билан танишиб чиқмоқда.
Шундай тадбирлардан бирида Марказ-1 даҳасида яшовчи фуқаролар ўзлари яшаб турган уйларнинг пастки қаватларида ташкил этилган объектларнинг фаолиятидан норозилигини билдириб, уларнинг шовқини, таомларнинг ҳиди, уларга қатнайдиган аҳолининг транспорт воситалари қатор ноқулайликларни келтириб чиқараётганидан арз қилган.
Ушбу мурожаатлар асосида вазият шаҳар ҳокимлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси томонидан ўрганилиб, тадбиркорлик субъектлари томонидан шаҳарсозлик нормаларининг қўпол бузилишига, ўзбошимчалик билан ноқонуний тарзда биноларнинг конструкцияларида ўзгартиришлар киритилгани ва шаҳарсозлик нормаларига зид равишда қурилишлар амалга оширилгани аниқланган.
Юқорида келтирилган манзилдаги объектларда ушбу нормаларнинг барчаси бузилган, шу сабабли мазкур объектлар шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлаштирилмоқда. Яъни, тадбиркорларга нисбатан ҳеч қандай ноқонуний хатти-ҳаракатлар, қилингани йўқ, балки, амалдаги қонунчилиги асосида тегишли чоралар кўрилмоқда.
Қайд этилишича, ушбу вазиятни ўрганиш ва тегишли чораларни кўриш Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилган. Мазкур жараёнда Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилари иштирок этмаган ва кўрсатма бермаган.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.
Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.
Хитой юани Пекин ва Вашингтон ўртасидаги ўзаро божларни камайтириш тўғрисидаги келишув натижасида бир доллар учун 7,20 даражадан ошиб, ярим йиллик энг юқори кўрсаткичга эришди.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Туркиядаги тинчлик музокараларида иштирок этиши Россия етакчиси Владимир Путиннинг у ерга ҳам ташриф буюришига қўшимча туртки беради.
Мария Захарова вакили бўлган Россия Ташқи ишлар вазирлиги Франция президенти Эммануел Макрон ва бошқа Европа етакчиларини Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар учун Киевга сафари чоғида гиёҳванд моддалар истеъмол қилганликда айблади .
Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қимор ўйинлари билан боғлиқ 4 302 та веб-ресурс ва қурол-яроғ савдосига оид 29 397 та ҳолат фош қилинган. Ушбу материаллар фаолияти чекланган ёки тўхтатилган.
Green Card-2025’да энг кўп ютуқни ўзбекистонликлар қўлга киритди. DV-2025 Diversity Visa Program ғолиблари статистикасини давлат кесимида эълон қилинди.