Бош вазир: Коронавирус сабаб бозорларда нархларнинг ошишига йўл қўйилмайди!

Бош вазир: Коронавирус сабаб бозорларда нархларнинг ошишига йўл қўйилмайди!

Бу ҳақда 15 март, соат 13:00 да Вазирлар Махкамасида Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифингда айтиб ўтилди.

Унда ҳукумат карантин вақтида нарх-навонинг асоссиз ошириш ҳолатларига қарши кескин чоралар кўрилиши бўйича топшириқлар берди.

Таъкидланишича, бунга Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳам Давлат солиқ қўмитаси жалб қилинади.

Аҳоли орасида ваҳима кўтармаслик ва ҳамма ўзини бозорларга урмаслик учун озиқ-овқат ва бошқа захиралар етарли даражада ғамлангани маълум қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!