Россия бош вазири Дмитрий Медведев Халқаро меҳнат конференциясида нутқ сўзлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
Унинг сўзларига кўра, иш ҳафтаси тўрт кун бўлиши мумкин.
“Технологик жараён нафақат иш ўринларни, балки иш вақтини ҳам қисқартирилишига олиб келмоқда. Ҳордиқ учун вақт кўпайишига олиб келмоқда. Эҳтимол, келажакда тўрт кунлик иш ҳафтаси ижтимоий-меҳнат шартномасининг асоси бўлади”, - деди Медведев.
Бош вазир, юз йил аввал Генри Форд иш ҳафтасини 48 соатдан 40 соатга қисқартиришга қарор қилгани ва бу меҳнат унумдорлигининг сезиларли даражада кўпайишига олиб келганини эслатди.
Медведев яна бир янги мисолни келтирди: Янги Зеландияда компания ўз ходимлари учун тўрт кунлик иш ҳафта ва уч кун тўланадиган дам олиш кунлари тартибини жорий этди. Натижада ишлаб чиқариш самарадорлиги бир соат вақтга ҳисобланганда 20 фоизга кўпайди, ходимларнинг стресс даражаси анча камайди.
Бош вазирнинг ўринбосари Татьяна Голикова конференция журналистларга бу масала бўйича изоҳ берди.
Унинг сўзларига кўра, тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтиш меҳнат қонунчилигида жиддий ўзгартириш киритиш талаб қилади. Шунингдек, ижтимоий кафолат масаласини таҳлил қилиш керак.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
12-канал тарқатган хабарда айтилишича, АҚШ ва Эрон ўртасида якуний ва батафсил келишувларга эришилмаган тақдирда ҳам, бундай баёнот берилиши эҳтимолдан холи эмас.
Мурожаатда қайд этилишича, у 2026 йил январь ойида Тошкент вилоятидаги иқтисодий соҳага оид ташкилотлардан бирига мавжуд лавозимга ишга қабул қилиш масаласи бўйича суҳбатдан ўтган, ариза ёзган ҳамда электрон шартномани имзолаган. Шундан сўнг ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқиши кутилган.
Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.
Аввалроқ, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу каби дронларнинг 90 фоиздан ортиғи Россия 926-бош учиш синов маркази полигон ҳудудига тўғри келишини билдирган.
Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.