БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг фикрича, штаб-квартирани Нъю-Ёркдан бошқа шаҳарга кўчириш мумкин эмас.
“Штаб-квартиранинг Нъю-Ёркдаги жойлашуви ташкилотга аъзо давлатлар томонидан Сан-Франсискода (1945 йилда бўлиб ўтган конференсияда – Эслатма) маъқулланган, менимча, бу масала бўйича БМТ Низомини ўзгартириш имкони йўқ”, — деди у.
1946 йилда Нъю-Ёрк расман БМТ штаб-квартираси жойлашган жой сифатида танланди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти штаб-квартирасининг АҚШдаги жойлашуви жаҳон ташкилоти ва Вашингтон ўртасида тузилган ва 1947 йил 31 октябрда Бош Ассамблея томонидан қабул қилинган шартнома (169 сонли резолюция) билан тартибга солинади. Ушбу ҳужжатга кўра, БМТ биноси жойлашган ҳудуд “барча аъзо давлатларга тегишли халқаро зона” ҳисобланади. Америка расмийлари БМТ штаб-квартирасига расмий ташриф буюрувчиларнинг кириши ва чиқишига тўсқинлик қилмасликлари шарт.
Улар орасида БМТга аъзо давлатлар ёки ихтисослашган идораларнинг вакиллари ёки мансабдор шахслари, экспертлар, БМТ томонидан аккредитациядан ўтган журналистлар, шунингдек, маслаҳатлашувларга таклиф этилган нодавлат ташкилотлар вакиллари киради. Қўшма Штатлар бу шахсларга "бепул ва имкон қадар тезроқ" виза бериши керак.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Журналист Чей Боуз ижтимоий тармоқларда Украина мудофаа вазири Рустем Умеровни қариндошларининг АҚШдаги кўчмас мулки ва қароргоҳи учун кескин танқид қилди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади