Борис Жонсон яна Украинага келди

Борис Жонсон яна Украинага келди

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон Украинага келди ва Киев яқинидаги Буча шаҳрига ташриф буюрди.

У Россия бомбардимонларининг шаҳарга етказган оқибатларини кўриб чиқди. Ташриф чоғида собиқ бош вазир ишғол пайтида қанча одам ҳалок бўлгани, қанчаси ҳудуд озод этилганидан кейин ўз уйига қайтишга муваффақ бўлгани билан қизиқди.

“Укрзализныце”нинг қайд этишича, Жонсон Киевга поездда олиб кетилган.

"Бугун тўртинчи марта бизнинг вагонларимиз жаноб Жонсонни Киевга етказишди, у йўлда Украинанинг ғалаба қозонишига у бутун Европанинг асосий оқимига айланишидан олдин ҳам шубҳа қилмаслигига ишонтирди ва инглизлар ҳозирда қўлларидан келган барча ишни қилмоқдалар", дея таъкидлади деб қўшимча қилди компания.

Аввалроқ The Guardian Жонсон яқин орада Украинага ташриф буюриши ва Зеленский билан учрашиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!