«Борига барака» кўрсатуви қонунийми?

A A A
«Борига барака» кўрсатуви қонунийми?

Сўнгги пайтларда зангори экран орқали катта ютуқлар ўртага «тикилган» ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар жуда оммалашди. Бундай азарт ўйинлар эпохасини шубҳасиз «ЗўрТВ» телеканали ўзининг «Борига барака» кўрсатуви орқали бошлаб берди. Мазкур кўрсатув қисқа фурсатда катта машҳурликка эришди, миллионлаб аудитория йиға олди. Чунки осонгина машина ёки квартира ютиб олишни ким ҳам истамайди дейсиз.

Азалдан рейтинги баланд кўрсатувларнинг «ошиқлари» кўп бўлади. Бироздан кейин худди шундай форматдаги ўйинлар бошқа телеканалларда ҳам пайдо бўлди. Хусусан, «MY5» каналида «Омад шоу», «Mahalla» телеканалида «Кафил шоу» каби кўрсатувлар дунё юзини кўрди. Қатордан қуруқ қолмайлик деб, «MilliyTV» ҳам «Миллионер шоу» ва «Олтин калит» деган дастурларни бошлади.

Хуллас, кун сайин ойнаи жаҳон мана шундай таваккалчиликка асосланган ўйинларга тўлиб-тошмоқда. Ижтимоий тармоқларда эса деярли ҳар куни бу каби кўрсатувлар ҳалолми ёки йўқ, деган саволларни учратамиз. Бу каби саволлар асосан диний характерда бўлиб, жавоблар ҳам диний манбалар асосида берилмоқда.

Аммо Ўзбекистон дунёвий давлат, ҳар кимнинг виждон эркинлиги кафолатланади. Шундай экан, қуйидаги саволга ҳам жавоб излаб кўриш мақсадга мувофиқ: «бу каби шоулар қонунийми?».

Хўш, аслида бундай ўйинлар қай даражада қонунчилигимизга тўғри келади? Ушбу мақолада шу ҳақида суҳбатлашамиз. Аниқроғи, бугун асосан «Борига барака» кўрсатувига кўпроқ тўхталамиз, чунки бунинг ўзига хос сабаблари бор.

Келинг, аввало гапни 12 йил ортга қайтган ҳолда бошласак.

Қиморга қарши кураш тарихи

2007 йил 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-608-сонли қарори қабул қилинади. Қарорда қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш, қимор бизнеси ривожланишининг салбий оқибатларидан огоҳлантириш масалалари долзарб аҳамиятга эгалиги таъкидланади ҳамда мутасаддиларга бу бўйича тегишли чоралар кўриш вазифаси юкланади. http://lex.uz/docs/1150004

Орадан кўп ўтмай, аниқроғи 2007 йил 16 август куни Вазирлар Маҳкамасининг «Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 176-сонли қарори қабул қилинади.

Қарорга биноан, 2007 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидагилар тақиқланади:

  • Ўзбекистон ҳудудида қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни (шу жумладан тотализаторлар) ташкил этиш ва ўтказиш (тиражли, бир лаҳзали ва рақамли лотереялардан ташқари);
  • қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш учун телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи провайдерлари томонидан хизматлар кўрсатиш;
  • Ўзбекистон ҳудудига пул ютуғига эга бўлган ўйин автоматларини олиб кириш.

Орадан 2 ҳафта ўтиб, 2007 йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг «Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказишни тартибга солиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинади. Айни шу қонун қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга қарши курашга мантиқий якун ясаб беради.

Қонунга кўра, Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга нисбатан жавобгарлик жорий қилинади.

Шунингдек, ўша қонун билан Жиноят кодексининг 8-бўлимига ушбу хатти-ҳаракатларга қуйидагича таъриф киритилган:

«Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйин — ўйин ташкилотчиси (ўйин муассасаси) томонидан бир ёки ундан ортиқ иштирокчилар билан тасодифга (воқеага) ва (ёки) ўйин иштирокчисининг қобилияти, эпчиллиги ва бошқа сифатларига боғлиқ ютуқ тўғрисида тузилган, таваккалчиликка асосланган битимга мувофиқ ўйин ташкилотчилари ва иштирокчиларининг хатти-ҳаракатлари мажмуини назарда тутувчи ўйин, шу жумладан тотализаторлар, казино, шунингдек ўйин автоматларидан фойдаланиладиган ўйин».

Таваккал устига қурилган тизим

Қисқача тарих мана шу. Бу гапларни телевидение орқали берилаётган кўрсатувларга нима алоқаси бор, дея ҳайрон бўлаётгандирсиз?

Кўпчилик ҳуқуқшуносларнинг фикрига кўра, бу каби кўрсатувларда таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг унсурлари мавжуд.

Чунки мазкур кўрсатувлар бошдан оёқ, яъни токи ушбу кўрсатувда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишдан тортиб, унда бирор ютуқ ютишгача бўлган жараённинг барчаси таваккалчиликка асосланган. Айниқса, юқорида таъкидлаганимиздек, «Борига барака» кўрсатуви шу типдаги қолган кўрсатувлардан 2та жиҳати билан яққол ажралиб туради. Энг қизиғи ушбу 2та унсурнинг бири уларни оқлаш учун асос бўлади, иккинчиси эса аксинча. Бир бошидан тушунтирамиз.

Кўрсатувда қатнашиш тартиби қандай?

«Борига барака» кўрсатувида иштирок этиш учун нима қилиш керак? Бунинг бир нечта йўллари бор:

1) Click орқали 5 минг сўм тўлов қилиш;

2) Paynet орқали 5 минг сўм тўлов қилиш;

3) Crafers дўконларидан ширинлик харид қилиш;

4) Atlas савдо марказларида бирон нарса харид қилиш;

5) Lada марказларига ташриф буюриш ва бепул купон тўлдириш (тахминимизча бугунги кунда Lada кўрсатувга ҳомийлик қилишни тўхтатгани сабабли бу усулдан фойдаланилмаяпти).

Шу ишлардан бирортасини бажарсангиз, ўйинда қатнашиш ҳуқуқи кафолатланганми? Йўқ. Хоҳловчилар юз минглаб бўлса керак, лекин ҳар ҳафта максимум 5 нафар иштирокчи асосий ўйинда қатнаша олади.

Юз минглаб одамлар орасида омадли 5 киши қандай танлаб олинади? Ҳа, жуда тўғри топдингиз – таваккалчиликка асосланган ҳолда! Яъни компьютер базага киритилган рақамларни таваккалчилик асосида танлаб беради.

Иштирокчи танланди ҳам дейлик. У ўйинда қандай ғалаба қозониши мумкин? Ҳа, баракалла, бу сафар ҳам тўғри топдингиз – таваккалчиликка асосланган ҳолда! Яъни иштирокчининг нима ютиши фақат ва фақат таваккалчиликка асосланган.

Ушбу жиҳатлар мазкур кўрсатувларни таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар сифатида баҳолаш учун етарли эмасми?

Энди юқоридаги алоҳида 2та жиҳатга тўхталамиз. Аввал ижобийсидан бошлаймиз.

«Борига барака» бепул иштирок этиш мумкин бўлган ягона кўрсатув (эди)

Фақат ушбу кўрсатувда қолганларидан фарқли ўлароқ, ҳеч қандай моддий харажат қилмасдан иштирок этиш имконияти ҳам бор эди. Яъни «Лада» марказларига бориб, купон тўлдирсангиз кифоя бўларди. Бирор нарса сотиб олишингиз шарт эмас. Бу назарий жиҳатдан кўрсатувда мутлақо бепул иштирок этиш имконияти борлигини англатарди («Лада» марказига боришдаги транспорт харажатларини ҳисобга олмаганда).

Қолган кўрсатувларнинг бирортасида бундай имконият мавжуд эмас. Иштирокчилардан албатта у ёки бу кўринишда харажат қилиши талаб этилади. Қонунчиликка биноан, қатнашиш учун ҳеч қандай моддий харажат талаб этилмайдиган ўйинлар қимор ёки таваккалчиликка асосланган ўйинлар сифатида баҳоланмайди.

«Борига барака» қонуний томондан ҳам қиморга оид унсурларга эга

Энди танганинг иккинчи томонига ўтамиз. «Борига барака» дастури шу йўналишдаги барча кўрсатувлар орасида қиморга хос энг кўп элементга эга ўйин ҳисобланади.

Чунки ўз навбатида фақат ушбу кўрсатувдагина иштирокчи бўлиш учун Click ва Paynet орқали алоҳида 5 минг сўмлик тўлов ҳам жорий қилинган. Қолган кўрсатувлар (шу жумладан «Борига барака»нинг ўзида ҳам) қатнашиш учун бирор маҳсулот (хизмат) сотиб олиш талаб этилади. У ёки ичимлик, ёки ширинлик сотиб олиш, ёки суғурта компанияси хизматидан фойдаланиш бўлиши мумкин.

Яъни назарий жиҳатдан кўрсатувда қатнаша олмасангиз ҳам, пулингизга куйиб қолмайсиз (SMS тарзида юборилганда ушлаб қолинадиган 70-80 сўмни ҳисобга олмаганда). Сарфлаган харажатингиз эвазига бирор маҳсулот олган бўласиз. Кўрсатувда чиқиш эса гўёки Сизга истеъмолчи сифатида бонус кўринишида тақдим этилади.

Муайян товарлар ва хизматлар истеъмолчилари ўртасида сотувларни рағбатлантириш мақсадида, ўйинда қатнашганлик учун қўшимча ҳақ ундирилмасдан ўтказиладиган пул-буюм ютуқлари ўйинларини тўғри тушуниш мумкин, чунки бундан кўзланган асосий мақсад – товар ёки хизматларни реклама қилишдир. Фақат энг асосийси ушбу акция қонунчилик талабларига риоя қилган ҳолда ўтказилиши ва акция давомида маҳсулот (хизмат)нинг нархи аввалгидан сунъий кўтарилмаслиги шарт.

Аммо «Борига барака» кўрсатуви Click ва Paynet орқали қабул қилаётган 5 минг сўмлик тўлов эвазига фуқаролар ҳеч нарса олишмайди. Уларга ҳеч қандай хизмат кўрсатилмайди, ҳеч қандай маҳсулот берилмайди. Агар омади келмаса, 10, 20, ҳатто 30 марта тўлов қилганлар ҳам пулига шунчаки куйиб қолаверишади. Пулига куйиб қолаётган инсонларнинг сони минглаб, уларнинг йўқотган маблағлари эса, жами юз миллионлаб суммани ташкил қилиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Айнан мана шу қиморнинг асосий белгисидир. Тағин буни диний атама билан адаштирманг, биз қонунлар билан тақиқланган қиморни назарда тутяпмиз.

Қандай жазо белгиланган?

Ўзбекистонда қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил қилиш тақиқланганини билиб олдик, энди бундай хатти-ҳаракатлар учун қандай жазо берилишини ҳам айтиб кетсак мақсадга мувофиқ.

Бундай ўйинларни ташкил қилганлик учун Жиноят кодексининг 278-моддасига биноан, тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик назарда тутилган. http://lex.uz/docs/111453

Унга кўра, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Хулоса

Ишонамизки, мазкур масалага ўйин ташкилотчилари ва тегишли мутасадди ташкилотлар ўз эътиборини қаратишади.

Ушбу мақолада фақат «Борига барака» дастури ҳақида гапирганимиз асло нохолислик сифатида кўрилмаслиги керак. Чунки қимор унсури мавжудлиги эҳтимоли юқори бўлган кўрсатув айнан мана шу. Қолганларини ҳам хато ва камчиликлардан холи, бемалол ишонса бўладиган шоу демоқчи эмасмиз. Қонун ҳужжатларига кўра, қолган кўрсатувлардаги шубҳали ҳолатлар ҳақида алоҳида мақола қилиш ниятимиз ҳам йўқ эмас.

Масалан, биргина ҳолатни олайлик. «Кафил шоу» дастурида 200та машина (Spark, Cobalt ва Tracker) ютуққа қўйилгани ҳақида айтилмоқда. Бу тахминан ўртача 15-20 млрд сўм бўлади дегани. АҚШ долларига ўгирганда ўртача 2 млн доллар атрофида бўлади.

Энди соғлом ақл билан айтинг-чи, суғурта бозори ривожланмаган бир пайтда компания бош совриннинг ўзига 2 млн доллар харажат қилишига ишонасизми? Ҳали ташкилий жараёнлар, ТВ харажатлари ва майда ютуқларни ҳисобга олмаганда. Шахсан мен ишонмайман.

Бунинг нимаси шубҳали дейсизми? Масалан, «Кафил» суғурта компанияси сайтида қуйидаги ёзувга дуч келдик:

«Шоу-дастурда иштирокчилар томонидан ўйналадиган совғалар сони ва уларнинг таркиби вазиятга қараб ўзгартирилиши мумкин»

Демак, назарий жиҳатдан ташкилотчилар исталган пайти 200та машина совринини бекор қилиб, бундан кейин ютуққа фақат дазмол қўйилади, дейиши ҳам мумкин. Мана шу омиллар ҳам берилаётган ваъдаларнинг қай даражада ҳақиқат эканлигига кишида шубҳа уйғотади.

Гапнинг индаллосини айтганда, агар ушбу кўрсатувлар ҳақиқатдан қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйин деб топилса, унда тегишли чоралар кўрилиши, аксинча, бундай деб топилмаса, унда қайси асосларга кўра, шундай мазмундаги хулосага келинганини кенг жамоатчиликка маълум қилишларини сўраб қоламиз.

Ҳуқуқшунос Дилшод Абдуқодиров

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Гулистон шаҳридаги овқатланиш шохобчасида портлаш рўй берди (видео)

Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Россияда хизмат кўрсатган мураббий: «Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда ҳеч нарсага даъво қила олмайди»

Россияда хизмат кўрсатган мураббийи Игорь Коливанов Ўзбекистон терма жамоасига Жаҳон чемпионати–2026да ишонмаслигини айтиб ўтди.

Келаётган ҳафта Ўзбекистонда совуқ ҳаво кутилмоқда

"Ўзгидромет" ҳаво ҳарорати тушиши ва кучли шамоллар ҳақида огоҳлантирди.

Жаҳон чемпионати-2026 мезбони Ўзбекистонга 50 минг доллар таклиф қилди

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнида бир қатор жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирмоқда.

Сирдарёдаги портлашда қанча одам ҳалок бўлди?

Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.

Россия Сибир дарёлари сувини Марказий Осиё билан бўлишмайди — олимлар фикри

Иқтисодий сабаблар: профессор Михаил Болговга кўра, лойиҳа жуда қиммат ва инвесторлар йўқ. Экологик ва иқтисодий оқибатлар ҳам аниқ эмас.

Юрген Клопп "Реал"га қандай талаблар қўйгани маълум бўлди

Хаби Алонсо Ла Лигада кетма-кет учта дурангдан кейин босим остида қолмоқда. Миш-мишлар олами дарҳол фаоллашди - "Реал" билан гоҳ Зинедин Зидан, гоҳ Юрген Клоппни боғлашмоқда.

Пенсионерлар ер ва мол-мулк солиғидан озод этилдими?

Солиқ кодексининг 421-моддасига кўра, пенсионерлар мол-мулк солиғидан имтиёзга эга.

Opta суперкомпьютери Жаҳон чемпионати фаворитини тахмин қилди

Opta суперкомпьютери Испания терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатининг асосий фаворити деб атади.

Москва суди фақат Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ишга олиниши кўрсатилган эълонларни тақиқлади

Шу билан бирга, суд прокуратуранинг фақат "славян миллатига мансуб шахсларни" ёллашга қарши даъвосини қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Муҳаммад Салоҳ жазоланадиган бўлди

Яқинда "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ клуб ва бош мураббий Арне Слотдан норозилигини очиқчасига билдирган эди.

Бомба ўрнатилган автомобилнинг портлаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда бош прокуратура маълум қилди.

Зеленский Трампни хафа қилди (видео)

Бу ҳақда Америка етакчиси Жон Кеннеди номидаги саҳна санъати марказида журналистларга маълум қилди.

Маск Европа Иттифоқи ҳақида кескин фикр билдирди

Америкалик миллиардер Илон Маск Европа Иттифоқини (ЕИ) тарқатиб юбормасликка чақирди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилган.

Украина ва АҚШ ўртасида келишмовчиликлар бор

Зеленский Украина ва АҚШ ўртасида Донбассдан украиналик ҳарбийларни олиб чиқиш масаласида келишмовчиликлар борлигини билдирди.

Франция Евросиёдан Россия активларини яшириб, €18 млрд "репарацион кредит" учун сақламоқда

Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.

Украинага “репарация” кредити берилган тақдирда Германия унинг энг йирик кафили бўлади

Бельгия Россиянинг музлатилган маблағларидан фойдаланишга қарши, Москва эса буни “ўғирлик” деб атамоқда.

Бенинда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди

Бенин президенти Патрис Талон мамлакатдаги давлат тўнтаришига уриниш барбод бўлганини расман эълон қилди.

Эквадор қамоқхонасидаги тўқнашувда 9 киши ҳалок бўлди

Эквадорнинг Эль-Оро вилояти, Мачала шаҳридаги қамоқхонада маҳбуслар орасидаги тўқнашувда дастлабки маълумотларга кўра, 9 киши ҳалок бўлди.

Умеров Зеленскийга АҚШ расмийлари билан Флоридадаги музокаралар бўйича “батафсил ҳисобот” беришини айтди

"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.

ҲАМАС қатор шартлар бажарилса, қурол ташлашга тайёрлигини билдирди

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.

АҚШ Украинага ёрдам учун 800 миллион доллар ажратади

Маълумотларга кўра, АҚШ Конгрессида ушбу ҳужжат бўйича овоз бериш жараёнлари шу ҳафта бошланиши кутилмоқда.

Нетаньяху: Исроил армияси Суриянинг жанубидаги оккупация қилинган ҳудудларни тарк этмайди

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуга кўра, Башар Асад режими ағдарилганидан кейин Исроил армияси томонидан назоратга олинган Сурия жанубидаги ҳудудлардан чиқиш режалаштирилмаган.

Луврдаги сув сизиши натижасида юзлаб китобларга зарар етказди

Париждаги Лувр музейининг Миср бўлимида содир бўлган сув сизиши натижасида юзлаб китоб ва архив материаллари зарарлангани маълум қилинди.

Оммавий иммиграция “Америка орзуси”ни ўғирламоқда — АҚШ вице-президенти

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс оммавий миграция мамлакат иқтисодий адолати ва ўрта табақа имкониятларига “сериоз таҳдид” солаётганини таъкидлади.

Актўбеда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 5 киши ҳалок бўлди, уларнинг 2 нафари ўзбекистонлик

Вафот этганлар ва жабрланганларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Қарийб 1 млрд сўмлик ҳорижий валютанинг чет элга чиқиб кетиши тўхтатиб қолинди

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЖССТ: Дунёда безгакдан ўлим ҳолатлари ортмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.

Индонезияда сув тошқини ва кўчкилар туфайли ҳалок бўлганлар сони 753 нафарга етди

Индонезияда кечги кунларда кузатилган кучли ёмғирлар оқибатида юз берган сув тошқини ва кўчкилар қурбонлари сони 753 нафарга етгани маълум қилинди.

BBC: Покистон ва Афғонистон чегарасида яна қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтди, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор

"Тун давомида Спин-Болдакдан қочқинлар оқими келган. Қўшни аҳоли пунктларининг аҳолиси ҳам ҳудудни тарк этмоқда", — дейди нашр манбаларидан бири.

Халқаро ёрдам қисқариши сабаб 2025 йилда беш ёшгача бўлган 4,8 миллион бола вафот этди

2025 йил давомида беш ёшгача бўлган 4,8 миллион боланинг вафот этгани қайд этилди. Бу кўрсаткич 2024-йилга нисбатан 200 минг нафарга кўп.

ҲАМАС Ғазо секторидаги бошқарувни топширади – Al Arabiya

Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.

Афғонистонда 13 ёшли бола оиласининг қотилини 80 минг киши олдида қатл қилди

Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.

NATO Шимолий Европа мудофасини бошқариш штабини Нидерландиядан АҚШга кўчирмоқда

5 декабрдан бошлаб Дания, Швеция ва Финландия мудофасини режалаштириш учун Нидерландиянинг Брюнсюм шаҳридаги оператив штаб ўрнига Қўшма Штатларнинг Норфолк шаҳридаги қўмондонлик жавобгар бўлади, дея хабар бермоқда нашр NATO'нинг расмий баёнотига таяниб.