Болгария меҳмонхоналари Украинадан келган қочқинларни овқатлантиришни тўхтатди

Болгария меҳмонхоналари Украинадан келган қочқинларни овқатлантиришни тўхтатди

Болгарияда украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастури ўзгартирилди, ундан озиқ-овқат чиқариб ташланди, деб хабар бермоқда Sofia Globe.

Қайд этилишича, Қора денгиз соҳилидаги меҳмонхоналар эгалари давлат томонидан ажратилган маблағ етишмаслиги сабабли қочқинларни овқатлантиришни тўхтатган.

“Охирги уч кун давомида биз қочқинларни ўз маблағимиз ҳисобидан озиқ-овқат билан таъминлаб келмоқдамиз, бироқ бугундан бошлаб уларни овқатлантиришни тўхтатдик, чунки бунга имконимиз йўқ”, — деди меҳмонхона эгаси Михаил Зегов.

Нашр маълумотларига кўра, Болгарияда давлат дастури доирасида Украинадан келган 10 мингдан ортиқ қочқин истиқомат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!