Болалар нима учун отасининг тарбиясига олиб берилди?

Болалар нима учун отасининг тарбиясига олиб берилди?

Аслида, МИБ амалиётида фарзандлар онаси тарбиясига олиб бериларди...

Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочилари учун доим ҳам енгил кечмайдиган фарзандларни онаси ёки отаси тарбиясига олиб бериш каби мураккаб ижро ишларида фарзандлар онасига олиб бериларди.

Одатда Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочилари учун доим ҳам енгил кечмайдиган фарзандларни онаси ёки отаси тарбиясига олиб беоиш каби мураккаб ижро ишларида фарзандлар онасига олиб берилади. Бу сафар эса, фарзандлар онасидан отасига қарамоғига олиб берилди.

Рахимовлар оиласи биргаликда чиройли турмуш кечиришган, эр-хотин бирга Россия давлатида ишлашган. 2020 йилда пандемия сабаб Рахимов Валижон ҳомиладор турмуш ўртоғини эҳтиётлаш мақсадида Ўзбекистонга қайтариб юборади. Тақдир ишларини қарангки, орадан бир муддат ўтгач аёл омонатини топширди, 3 нафар гўдак эса аёлнинг ота-онаси қарамоғида қолади.

Россия Федерациясидан қайтгач, бундан хабардор бўлган ота фарзандларини ўзи тарбиялаш мақсадида олгани боради, бироқ аёлининг уйдагилари уларни беришни хоҳламайди. Шу сабаб ота судга болаларини қарамоғига олиб берилишини сўраб мурожаат қилади.
Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 12.01.2023 йилдаги ижро ҳужжатига кўра жавобгар Г.Шокирова қарамоғида бўлган Иродахон, Муҳаммадюсуф ва Муҳаммадсодиқ исмли 3 нафар фарзандларни даъвогар Рахимов Валижонга яъни отасига олиб берилиши белгиланади.

Мажбурий ижро бюроси Балиқчи туман бўлими ходимлари томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, болалар отаси В.Рахимовга олиб берилиши таъминланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!