Бокс. Мелиқўзиев финалда ютқазди

Бокс. Мелиқўзиев финалда ютқазди

Бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида йигитлар ўртасида финал жанглари бошланди.

-48 кг вазн тоифасидаги Шодиёржон Мелиқўзиев финалда қозоғистонлик Ташкенбай Санжарга қарши жанг қилди ва 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Ҳамюртимиз мусобақадан кумуш медаль билан қайтадиган бўлди.

Яна 9 нафар ватандошимиз чемпионлик учун рингга кўтарилади:

-60 кг: Дилшод Абдумуродов - Путанет Родсук (Таиланд) (13:00 дан сўнг)

-63,5 кг: Шаҳбоз Юнусалиев - Тулга Оюнбаатар (Мўғулистон) (13:15 дан сўнг)

-67 кг: Бекзод Ҳамидов - Абзал Серик (Қозоғистон) (13:30 дан сўнг)

-71 кг: Нурислом Исмоилов - Сабиржан Аккаликов (Қозоғистон) (13:45 дан сўнг)

-75 кг: Аълохон Абдуллаев - Диас Молжигитов (Қозоғистон) (14:00 дан сўнг)

-80 кг: Жасурбек Йўлдошев - Халимулати Риеманду (Хитой) (14:15 дан сўнг)

-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Роберрд Мускита (Индонезия) (14:30 дан сўнг)

-92 кг: Нусрат Тоҳиров - Абдулла Ражабов (Камбоджа) (14:45 дан сўнг)

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Аижахаир Туононгдажи (Хитой) (15:00 дан сўнг)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!