Ўзбекистонга янги турдаги синтетик гиёҳвандлик воситаси — «клефедрон»ни олиб киришга уриниш божхоначилар томонидан тўхтатилди.
Маълумотларга кўра, 31 ёшли такси ҳайдовчиси нотаниш шахслардан 2 дона «редуктор» авто эҳтиёт қисмини 200 доллар эвазига қабул қилиб, «Навоий» чегара божхона постига етказиб берган. Редукторларни пост орқали ўтказиш учун эса 1989 йилда туғилган фуқарони 150 минг сўмга жалб этган.
Товарлар назорат-рентген қурилмасида шубҳали акс этгани боис, улар белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Натижада ҳар бир редуктор ичига 3 тадан, жами 6 та ўрам яширилгани аниқланди. Экспертизага кўра, ўрамлардан салкам 5 килограмм «клефедрон» синтетик гиёҳвандлик моддаси чиққан.
Тезкор тадбир доирасида эҳтиёт қисмларини қабул қилиб, занжирнинг сўнгги бўғинига етказиши керак бўлган курьер ҳам Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида қўлга олинди. Курьер 2 та телефон рақами орқали «Виталий» деб таништирилган шахснинг кўрсатмасига биноан моддаларни икки нафар фуқарога топшириши керак бўлган. Улар «товар»ни пойтахтдаги 5 та манзилга тарқатишни режалаштирган.
Айниқса, такси ҳайдовчиси, ташмачи ва курьер эҳтиёт қисмлари ичида синтетик модда борлигидан бехабар бўлгани маълум қилинди. Аммо бу ҳолат уларни жавобгарликдан озод этмайди.
Президентнинг 3 ноябрдаги фармонига мувофиқ, уюшган гуруҳ томонидан гиёҳвандлик воситаларини трансчегаравий тарзда ўтказиш учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.
Божхоначилар жорий йил давомида 1,6 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига чек қўйган.
Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 246- ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.