БМТ "Ғаллани олиб чиқиш режаси Украина ва Россия рози бўлсагина амалга оширилиши мумкин"

БМТ "Ғаллани олиб чиқиш режаси Украина ва Россия рози бўлсагина амалга оширилиши мумкин"

БМТ Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлининг Украина донини Қора денгиздаги хавфсиз денгиз йўлаклари орқали Украина портларини тозалашдан олдин ҳам экспорт қилиш мумкинлиги ҳақидаги баёнотини “жудаям ижобий” деб атади, дея хабар бермоқда БМТ матбуот хизмати.

БМТ матбуот котиби Стефан Дюжаррикнинг таъкидлашича, БМТ бу масалада Туркия ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда ва "бу муаммони ҳал қилишдаги саъй-ҳаракатлари учун мамлакат президенти, ташқи ишлар вазири ва турк ҳарбийларига миннатдорчилик билдиради".

Украина портларини тозалашдан олдин дон экспортига келсак, Стефан Дюжаррик бу БМТ томонидан таклиф қилинган режа эканлигини тасдиқлади. "Ҳозирча мен тафсилотларга кирмайман", – деди у. – “Ушбу режани амалга оширишнинг бир қанча вариантлари мавжуд. Шубҳасиз, Туркия армияси уни амалга оширишда катта рол ўйнайди”.

Украина портларни миналардан тозалаш орқали ўз шаҳарларини денгиздан ҳужумларга қарши ҳимоясиз қолдиришидан хавотирда. Ташкилот вакилининг сўзларига кўра, БМТ барча томонлар билан яқин алоқада, Туркия эса мулоқотни мувофиқлаштиришга ёрдам бермоқда.

Стефан Дюжаррикнинг айтишича, миналардан тозалашдан олдин ғаллани олиб чиқиш режаси Украина ва Россия рози бўлсагина амалга оширилиши мумкин. Россия ва Украина ғалласи ва ўғитларини жаҳон бозорларига олиб чиқилса, озиқ-овқат нархининг пасайишига олиб келади, деб умид қилмоқда БМТ расмийлари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!