Bloomberg дунё миллиардерларининг янгиланган рўйхатини эълон қилди.
Нашр талқинига кўра, Louis Vuitton Moët Hennessy (LVMH) компаниялар гуруҳи президенти Бернар Арно 191 млрд доллар билан рейтингда биринчи ўринни эгаллаган. Унинг бойлиги ҳисобот даврида 29 млрд долларга кўпайган.
Иккинчи ўринни SpaceX асосчиси ва Tesla бош директори Илон Маск банд этган. Маскнинг бойлиги 169 млрд долларни ташкил этган.
Amazon асосчиси Жефф Безос эса 129 млрд долларлик бойлиги билан учинчи ўриндан жой олди. Унинг бойлиги ўтган давр мобайнида 8 млрд долларга ошган.
Bloomberg талқинига кўра, Топ-10 миллиардерлар
Бернар Арно, Франция, 191 млрд доллар, LVMH
Илон Маск, АҚШ, 169 млрд доллар, Tesla, SpaceX
Жефф Безос, АҚШ, 129 млрд доллар, Amazon
Билл Гейтс, АҚШ, 113 млрд доллар, Microsoft
Уоррен Баффет, АҚШ, 108 млрд доллар, Berkshire Hathaway
Ларри Эллисон, АҚШ, 103 млрд доллар, Oracle
Ларри Пейж, АҚШ, 92,7 млрд доллар, Google
Стиб Балмер, АҚШ, 90,2 млрд доллар, Microsoft
Сергей Брин, АҚШ, 89,1 млрд доллар, Google
Карлос Слим, Мексика, 85,7 млрд доллар, Grupo Carso
Шунингдек, Россиянинг USM Holdings Limited компанияси эгаси, асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов ушбу рўйхатда 81-ўринда қайд этилган. Унинг бойлиги йил давомида 1,26 млрд долларга кўпайиб, 19,7 млрд долларга етган.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 722 нафарга етди. Фақатгина сўнгги бир сутка ичида эксклавдаги Исроил ҳужумлари оқибатида яна 123 киши ҳалок бўлди.
Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Politico нашрига берган интервьюсида Европа давлатлари Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Исроилга босим ўтказишдан воз кечиши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар ЕИнинг Яқин Шарқдаги нуфузини йўқотишига олиб келади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.