«Блогер ва адолат 6,5 йилга қамалди» — Отабек Сатторий устидан ҳукмга акс-садо

A A A
«Блогер ва адолат 6,5 йилга қамалди» — Отабек Сатторий устидан ҳукмга акс-садо

Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийнинг 6,5 йилга қамалиши Ўзбекистондаги сўз эркинлиги билан боғлиқ хавотирларни кучайтирди.

«Блогер ва адолат 6,5 йилга қамалди» — Отабек Сатторий устидан ҳукмга акс-садо

Сурхондарёлик блогер, коррупцияни танқид қилиб келган Отабек Сатторий туҳмат ва товламачиликда айбдор деб топилиб, суд ҳукми билан 6,5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

«Сатторий иши» ўзбек жамоатчилиги ва жаҳон ОAВларида, хусусан, ҳуқуқ фаоллари томонидан қизғин муҳокама қилинди.

AҚШдаги Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) Ўзбекистон ҳукуматидан Сатторийни дарҳол озод қилишни сўради.

«Ўзбекистон ҳукумати Отабек Сатторийни зудлик билан озод қилиши, унинг фаолиятига қаршилик қилмаслиги, у ва бошқа журналистларнинг жазоланишдан қўрқмасдан, эркин ишлашига имкон бериши керак.

4 май куни бўлиб ўтган судда Сатторийнинг адвокатлари прокуратура товламачиликни исботловчи моддий далиллар келтира олмагани, улар фақат даъвогарлар ва ишда манфаатдор бўлган бошқа шахсларнинг кўрсатмаларига асосланганини таъкидлади.

Қўмита изоҳ олиш учун Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, «Ҳудудгазтаъминот», Термиз ва Сурхондарё ҳокимликларига электрон почта орқали хабар юборди, аммо жавоб ололмади», – дейилади қўмита ахборотида.

Human Rights Watch халқаро нодавлат ташкилоти ҳолатни Ўзбекистондаги сўз эркинлигига нисбатан зарба деб атади.

«Маҳаллий амалдорларнинг эҳтимолий коррупцияси бўйича суриштирувлар ўтказган мустақил блогерни қамоққа олиш ҳақида Ўзбекистон суди чиқарган қарор – адолатсиз ҳукм ва Ўзбекистонда сўз эркинлигига берилган зарба.

[...] Ўзбекистоннинг ҳамкорлари, хусусан АҚШ, Европа Иттифоқи ҳамда унга аъзо давлатлардан Германия ва Бирлашган Қироллик кабилар ўзбек расмийларини Сатторийни озод қилишга ва сўз эркинлигини ҳимоялашга чақириши лозим», – дейилади Human Rights Watch баёнотида.

HRW'нинг эслатишича, Европа Иттифоқи яқинда Ўзбекистонга GSP+ схемаси бўйича савдо имтиёзларини тақдим этган, бу билан эса расмий Тошкент инсон ҳуқуқлари, хусусан сўз эркинлигини таъминлаш мажбуриятини олган.

Жанубий Калифорния университетининг инсон ҳуқуқлари амалиёти бўйича доценти Стив Свердлоу «Сатторий иши» борасида фикр билдириб, бу Ўзбекистон учун ёмон қадам бўлганини таъкидлади.

«Блогер Отабек Сатторийга шубҳали айбловлар билан 6,5 йиллик қамоқ жазоси тайинланиши билан, Ўзбекистон танқидчи журналистларни қамоққа олувчи ва сўз эркинлигига ҳужум қилувчи давлатларнинг бадном рўйхатидан яна жой эгаллади», – деб ёзди у Twitter-саҳифасида.

АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича бюроси ҳам Сурхондарёда блогернинг қамалиши юзасидан хавотир билдирди.

«Ўзбекистон ва халқаро ҳамжамият вакилларига қўшилган ҳолда, биз блогерлар билан боғлиқ сўнгги ҳолатлар юзасидан ўз хавотиримизни билдирамиз ва расмийларни сўз эркинлигини ҳурмат қилишга чақирамиз. Президент Мирзиёев айтганидек, ошкоралик ва сўз эркинлиги Ўзбекистоннинг ислоҳотлари учун зарурдир», – дейилади Давлат департаменти бюроси расмий муносабатида.

Халқаро онлайн журнал The Diplomat ўз мақоласида ўзбек блогосфераси ҳақида тўхталди.

«Ўзбекистонда блогерлар одатда мустақил, яъни анъанавий медиа ташкилотига тегишли эмаслар ва кўпинча веб-сайтлар томонидан жойлаштирилган классик блоглар ўрнига Telegram, YouTube ва Facebook каби ижтимоий медиа платформаларидан фойдаланадилар. Гарчи ўзбек блогерларининг баъзилари 2016 йилгача фаол бўлган бўлса-да, бу даврдан кейин уларнинг кўпайиши Ислом Каримов вафотидан кейин Ўзбекистоннинг дунёга очилиши билан боғлиқ.

Оммани ва янги технологияларни қандай қилиб бошқариш борасида давлат қийинчиликка учраётгани шубҳасиз. Бу – босмахонани ёпиб юбориш ёки веб-сайтни йўқ қилиб юборишдек оддий нарса эмас», – деб ёзди нашр.

Eurasianet нашрининг қайд этишича, сўз эркинлиги тарафдорлари мазкур ишни ҳукумат учун синов бўлади деб ҳисоблашаётганди.

«Сўз эркинлиги ҳимоячилари «Сатторий иши»ни Ўзбекистоннинг ошкораликка қанчалик содиқлигини кўрсатувчи имтиҳон деб қараган бўлса, ҳокимиятдагилар унинг терговини бошқа мақсад билан боғлаган кўринади. Афтидан, улар фуқаролик журналистикаси вакиллари – маҳаллий аҳоли уларни блогер деб атайди – қайси чизиқлардан хатлаб ўтиши мумкин ёки мумкин эмаслигини белгилаб қўймоқчи бўлишди», – дея ёзади Eurasianet.

«Сатторий иши» ўзбек жамоатчилигининг ҳам эътиборидаги масала бўлди. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раиси Комил Aлламжонов «Сатторий иши» борасида гап бошлаб, гарчи бу кейсни четлаб ўтган бўлса-да, журналистлар тез-тез қийинчиликларга дуч келаётгани ҳақида ёзди.

«Кейинги пайтда журналистлар билан боғлиқ муаммолар тез-тез кўзга ташланиб турибди. Матбуотчилар қандай қийинчиликларга дуч келаётганини ҳам биляпмиз.

Aммо мен бир гапни ишонч билан айта оламан: ўзимизнинг журналистларни қўллаш, ҳимоя қилиш ўрнига оғзини очолмайдиган даражада қўрқитиб қўйсак, уларнинг ўрнини бошқалар – ташқаридан туриб фитна чиқарадиганлар эгаллаши аниқ! Ундайларнинг нияти маълум – жамоатчилик фикрини аллакимлар учун манфаатли томонга буриш, содда одамларимизнинг ҳис-туйғуларини қўзғатиб, шу орқали оммани бошқариш. Бу йўлда на ҳақиқатга ўрин бор, на виждонга!» – деб ёзди Алламжонов.

Депутат Расул Кушербаев блогерга нисбатан суд ҳукми ўқилгач, ўз Telegram-каналида қисқача пост қолдирди.

«Гап-сўз йўқ. Суднинг бу ишидан кейин бирор нима дейишгаям одам қўрқиб қолди буёғига», – деди у.

Ҳуқуқшунос, журналист Зафар Солижонов «Сардоба иши»даги кўплаб айбдорларга 700 доллар жарима тайинланган бир пайтда, «Сатторий иши»да прокурор айбланувчига 11 йил қамоқ жазоси сўраганини таққослади.

«Мақсади муаммони ёритиш, телефонини синдиришганига янгисини сўраган, ҳеч кимнинг ўлимига сабаб бўлмаган, давлатга миллиардлаб зарар келтирмаган блогер Отабек Сатторийга очиқ судда прокурор 11 йил сўраган. Иккала ҳолатда ҳам нуқтани суд қўяди. Лекин бир нарсани унутмаслик керак: ҳукм қонуний бўлиши, бироқ адолатли бўлмаслиги ҳам мумкин», – деб ёзди у.

Солижонов Сатторий устидан суд ҳукми ўқилгач, қуйидагича қисқа пост қолдирди:

«Блогер Отабек Сатторий ва адолат 6,5 йилга қамалибди».

Блогер Баҳодир Aҳмедов Сатторий ишида гумонлар туғилишига ишончни йўқотган суд ҳокимияти сабаб, дея фикр билдирди.

«Отабек Сатторий кейси мени икки йўл чорраҳасидаги аросатда қолдираверади. Сатторий ким? Балки у ростдан блогерлик билан кимнидир шантаж қилган товламачидир? Ёки у фаоллиги ортидан ҳаммага ўрнак бўлиши учун қатағонга учраган бир қурбондир?

Бундай гумонларимиз туғилишига асосий сабабчи Сатторий ҳам, Шеробод туман ҳокими ҳам эмас. Ҳаммасига сабабчи ишончдан чиққан суд ҳокимияти. Қонун доирасида ҳукм чиқарса ҳам, барибир бўрининг оғзи қон!» – дея ёзди у.

«Aмерика овози» журналисти Навбаҳор Имомованинг фикрича, давлат айблови блогерга 11 йил қамоқ жазоси сўраши – танқидчиларнинг оғзини ёпишга қаратилган ҳаракат бўлиши мумкин.

«Қамоқдаги блогер. Отабек Сатторий – «Янги Ўзбекистон, Янгича дунёқараш» шиори остида сўз эркинлиги ҳафталигини нишонланаётган Ўзбекистоннинг бугунги қиёфаси.

Ҳа, журналистлар ҳам, блогерлар ҳам хатоларг йўл қўйишади, қонунлар ва қоидаларни баъзида бузиб туришади. Аммо «Сатторий иши»да билганларимиздан келиб чиқадиган бўлсак, у прокурор сўраганидек 11 йил панжара ортида ўтиришга ҳукм қилинадиган даражада ҳеч нарса қилгани йўқ.

Тизим бу ишдан танқидчиларни огоҳлантириш, уларнинг овозини ўчириш йўлида фойдаланяпти. Фикр эркинлиги ҳуқуқингиздан фойдаланишингиз мумкин, аммо сизни қамоқ кутади», – деди халқаро журналист.

Эслатиб ўтамиз, Отабек Сатторийнинг ҳимояси суд ҳукми устидан шикоят беришини маълум қилган.

Манба: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди, рўйхатда Марказий Осиё президентлари йўқ.

Москвадаги барча аэропортлар фаолиятини тўхтатди

Шереметево рейсларга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини эълон қилди. Аввалроқ, "гилам"0 сигнали туфайли Внуково, Домодедово ва Жуковскийда чекловлар жорий этилган эди.

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин»

"Манчестер Сити" афсонаси ҳисобланган Серхио Агуэро «шаҳарликлар» ёш юлдузлари — Нико O’Райли ва Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинларига юқори баҳо берди.

Президентнинг хотинига ҳукм чиқарган судъя ўлик ҳолда топилди

Полиция воқеани ўрганмоқда, асосий версиялардан бири — ўз жонига қасд қилиш.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

АҚШ суди Жеффри Эпштейннинг ўлимидан олдин ёзиб қолдирган тахминий хатини оммага эълон қилди

Таъкидланишича, ушбу хат 2019 йил июл ойида Эпштейннинг камерадоши, собиқ полициячи Николас Тартальоне томонидан топилган

Энди В1 даражали сертификат ҳам олий ўқув юртларига киришда имтиёз беради

Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини тантана қилди (ВИДЕО)

Англиянинг Манчестер шаҳри мезбонлик қилаган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик оғир вазнли чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказди.

Энди Тошкент вилояти йўлларида “Damas” ҳаракати чекланади

“Damas”лар сонининг кўплиги яхши, лекин улар тирбандлик келтириб чиқармоқда”, — деди Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев.

Месси ўзига ўхшаган энг иқтидорли ёш футболчи кимлигини айтди

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси ҳозирги ёш авлод вакиллари орасидан фаолиятининг бошланишини эслатадиган футболчини алоҳида эътироф этди.

«Ўз фарзандингизни ўпганда уларни эсланг»: Эроннинг АҚШга кескин мурожаати

Эроннинг Арманистондаги дипломатик ваколатхонаси Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Левиттнинг фарзандли бўлгани юзасидан муносабат билдириб, АҚШнинг Минабдаги мактабга берган зарбаси оқибатида ҳалок бўлган болаларни ёдга олди.

«Реал»да «тозалаш» ишлари: Фақат 5 футболчи «даҳлсиз»

Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти кетма-кет муваффақиятсизликлар ва кийиниш хонасидаги доимий жанжаллар фонида таркибни жиддий тарзда қайта кўриб чиқишга қарор қилди.

Францияда украиналик асирларни қийноққа солишда гумонланган шахс қўлга олинди

Гумонланувчи 2021 йилда Украинадаги терговдан қочиб, Францияда қочқин мақомини олишга уринган.

Қатар яқинида юк кемаси номаълум снаряд билан урилди

Ҳозирда ҳукумат снаряд манбасини ўрганмоқда. Ҳудуддаги кемаларга эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилди.

Покистонда автомобил портлади: Қурбонлар полициячилар

Шунингдек, омон қолган уч нафар ҳарбий хизматчи топилиб, шифохонага етказилган.

Ҳантавирус аниқланган круиз кемаси йўловчилари Испаниянинг Тенерифе оролига келгач, изоляция қилинган ҳолда эвакуация қилинади— The Guardian

Хабарларга кўра, круиз лайнери якшанба, 10 май куни Канар оролларига етиб келади.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.

Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди

Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистонда йирик фирибгарликда айбланган Туркия фуқароси Перудан Тошкентга экстрадиция қилинди

Маълум қилинишича, Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган шахс Перудан Ўзбекистонга олиб келинган.

Ишга киритиш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Исроил Ливан жанубидаги ҳужумларни давом эттирмоқда

NNA маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари эрталабдан Кефре ва Жебшитга зарбалар берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БААга ҳужумлар бўйича ёпиқ мажлис ўтказади

Бу ҳақда Al Jazeera дипломатик манбага таяниб хабар берди.

Чегарада туннеллар орқали қонунбузарликка қарши жавобгарлик кучайтирилади

Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.

Самарқанддаги «заправка»да ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ленинград вилоятининг Кириши шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилинди

Ҳужум фонида Пулково аэропорти ишини чеклади, камида 17 та авиарейс кечиктирилди.

Хитойнинг Хунань провинциясидаги пиротехника заводида портлаш юз берди

​Хитой раиси Си Жинпин ҳодиса юзасидан зудлик билан текширув ўтказиш ва айбдорларни қаттиқ жавобгарликка тортиш бўйича кўрсатма берди.

Оқ уй яқинида яна бир отишма содир бўлди

Associated Press агентлигининг хабар беришича, Оқ уй вақтинча ёпиб қўйилган.