15 июль куни соат 17 лар атрофида Тошкент вилояти Қибрай тумани Дўрмон аҳоли пунктида блогер Шерали Комилов ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси Абдураҳмон Ташанов хабар берди.
У Қашқадарё вилояти ИИБ Тергов бўлими томонидан бир йил аввал эълон қилинган айблов ва кидирув доирасида ҳибсга олинган. Блогернинг аввал Қибрай тумани ИИБга, сўнг Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1-сонли тергов изоляторига олиб кетилгани айтилмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Тергов бўлими терговчиси санкцияси билан Шерали Комилов истиқомат қилган хонадонда тинтув ўтказилган. Тинтув давомида Комиловга тегишли ашёлар, техникалар суриштирув органи томонидан олиб кетилди.
Гувоҳларга кўра, блогерни қўлга олиш жараёнида 15 нафарга яқин ИИО ходимлари қатнашган.
Блогер Қашқадарё вилоятига этап қилиниши мумкин, унга нисбатан вилоят ИИБ томонидан фирибгарлик, туҳмат ва ҳақорат сингари айбловлар билан жиноят иши қўзғатилган. У сўнгги бир йил давомида терговдан яшириниб келган.
Шерали Комилов 1979 йилда Қашқадарё вилояти Китоб тумани Қайнар қишлоғида туғилган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Россия президенти Владимир Путин АҚШга разведка соҳасида “келишув” таклиф қилди. Унга кўра, Москва Эронга разведка маълумотларини узатишни тўхтатиши эвазига Вашингтондан Украинага разведка ёрдамини тўхтатиш талаб қилинган.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.