Бишкек Тожикистон билан можародан кўрилган зарарни баҳолади

Бишкек Тожикистон билан можародан кўрилган зарарни баҳолади

“Моддий зарар, дастлабки маълумотларга кўра, тахминан 1,5 млрд сомни (18 млн $) ташкил этади, ҳисоб-китоблар давом этмоқда”, — деди Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби.

Видеода Оқ-сув дарёсидаги 36 метрлик кўприк харобалари акс этган. У можаро вақтида портлатилган. Кўприк орқали аҳоли учун зарур бўлган товарлар етказиб бериларди. Қирғизистон кўприкни қачон тўлиқ тиклаши ҳозирча номаълум.

Умуман олганда, можаро оқибатида мамлакатда 600 га яқин инфратузилма объектлари вайрон бўлган.

Тожикистонга етказилган зарар ҳозирча очиқланмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!