Биржада 1,9 трлн сўмлик товарлар сотилди, кўмир, цемент ва суюлтирилган газ нархи пасайди

Биржада 1,9 трлн сўмлик товарлар сотилди, кўмир, цемент ва суюлтирилган газ нархи пасайди

Ўтган ҳафта давомида, яъни 8 – 14 апрель кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 1 992,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 52,3% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 78,9% биржа савдоларига, қолган 21,1% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 571,2 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:

Кўмир

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 5 727,0 тонна кўмир қўйилди ва ундан 3 036,0 тоннаси, яъни 53,0% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 7 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда кўмирнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 389,4 минг сўмдан 253,9 минг сўмгача пасайди.

Цемент

Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 85 403,0 тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 28,5 минг тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 564,0 минг сўмдан 547,6 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 77 та харидор иштирок этди.

Суюлтирилган газ

Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларига 7 654,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва унинг 5 388,0 тоннаси, яъни 70,4% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 208 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 597,9 минг сўмдан 4 542,8 минг сўмгача пасайган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!