Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали Ўзбекистонда 1 ноябрдан бошлаб қандай ўзгаришлар рўй бериши ҳақида маълумот тайёрлади.
1. Давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш учун жавобгарлик боршқарув органларига юкланади. Давлат харидлари бўйича топшириқлар ва импорт контрактлари “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази”да экспертизадан ўтказилмайди.
2. 100 бошли чорва ва 100 минг парранда бўлган хўжаликларда ветеринария врачи ва зоотехник штати жорий этилади.
Қорамолчилик йўналишидаги хўжаликлардаги ҳамда аҳоли қарамоғидаги сигирлар селекция режасига асосан наслли буқалар уруғи билан сунъий уруғлантирилади.
3. Республиканинг барча ҳудудларидаги кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқлар ҳақидаги маълумотлар Реестрга фақат электрон шаклдаги кадастр паспорти тайёрланганидан кейин нотариуслар томонидан электрон киритилади ва мулкдорга Реестрдан кўчирма берилади.
4. Қуйидагилар кадастр органларига электрон юборилади:
банклар томонидан уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини ҳамда ипотекани давлат рўйхатидан ўтказишда уй-жойни қабул қилиб олиш далолатномаси ва бошқа зарур ҳужжатлар;
Давлат активларини бошқариш агентлиги ва риэлторлик ташкилотлари томонидан кўчмас мулк объектини “E-IJRO AUKSION”да сотиш ва риэлторлик хизматлари кўрсатиш орқали вужудга келган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур маълумотлар.
5. Тут дарахтларини ғайриқонуний кесганлик, шикастлаганлик ёки йўқ қилганлик учун ундирилган жариманинг 50 фоизи ҳуқуқбузарлик содир бўлган ҳудудда янги тут кўчатлари экиш учун йўналтирилади.
6. Қора металлар прокатини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган индукцион печлар ва камераларга нисбатан тегишли божхона имтиёзлари татбиқ этилмайди.
7. Оғир ва йирик габаритли автомобилларнинг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш, уларнинг автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиши учун йиғим ундириш ва ҳаракатланишига рухсатнома бериш Автомобиль йўллари қўмитаси (Қўмита) томонидан амалга оширилади.
Йўл ҳаракатини тартибга солишнинг техник воситалари ва уларнинг конструкциялари, шу жумладан фото- ва видеоқайд этиш техник воситалари Қўмита билан келишилган ҳолда ўрнатилади.
8. Автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шунингдек, йўл-қурилиш ишларини техник назорат қилиш учун янгидан бошланадиган объектлар бўйича шартномалар фақат давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказиладиган танлов (тендер) якунлари бўйича тузилади.
Тошкент шаҳри кўчаларини қуриш ва таъмирлаш бўйича буюртмачининг функцияларини синов тарзида Тошкент шаҳар ҳокимлиги амалга оширади.
9. 2020 йил 1 январдан бошлаб, нефть битумининг йўлларга мўлжалланган маркаларини сотиш соҳасида фаолият олиб бориш ҳуқуқи учун лицензия олиш талаб этилмайди.
10. Ҳокимликларнинг алоҳида функция ва ваколатлари тегишли давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилади.
Ҳокимликларнинг бир қатор функция ва ваколатлари чиқариб ташланади.
Давлат органлари ва ташкилотлари жами 28 турдаги ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан эса уларнинг берилишига йўл қўйилмайди.
Президент ва Ҳукумат ҳужжатлари билан тузилган идоралараро коллегиал органлари тугатилади.
11. Айрим хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятли корхоналар харидларни амалга оширишдан олдин давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида эълон жойлаштиради.
12. Тажриба-синов тариқасида 10 та олий таълим муассасалари ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади.
13. Аҳоли учун иссиқлик энергияси ва иссиқ сувга пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида кўриладиган зарарлар Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан қопланади.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.
Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.
Хитой юани Пекин ва Вашингтон ўртасидаги ўзаро божларни камайтириш тўғрисидаги келишув натижасида бир доллар учун 7,20 даражадан ошиб, ярим йиллик энг юқори кўрсаткичга эришди.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Туркиядаги тинчлик музокараларида иштирок этиши Россия етакчиси Владимир Путиннинг у ерга ҳам ташриф буюришига қўшимча туртки беради.
Мария Захарова вакили бўлган Россия Ташқи ишлар вазирлиги Франция президенти Эммануел Макрон ва бошқа Европа етакчиларини Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар учун Киевга сафари чоғида гиёҳванд моддалар истеъмол қилганликда айблади .
Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қимор ўйинлари билан боғлиқ 4 302 та веб-ресурс ва қурол-яроғ савдосига оид 29 397 та ҳолат фош қилинган. Ушбу материаллар фаолияти чекланган ёки тўхтатилган.
Green Card-2025’да энг кўп ютуқни ўзбекистонликлар қўлга киритди. DV-2025 Diversity Visa Program ғолиблари статистикасини давлат кесимида эълон қилинди.