Барселона ҳужумчиси Лионель Месси бир куннинг ўзида мажбурият юзасидан Италияга бориб келди. Уни қисқа, аммо жуда муҳим учрашув кутаётганди.
Месси 14 январ куни эрталаб Италияга йўл олди, куннинг иккинчи ярмида эса яна Испанияга қайтди.
Sportbible, манбасининг ёзишича, Месси диетолог Жулиано Позер билан учрашган. Футболчи бу мутахассисга жуда ишонади ва ишини юқори баҳолайди, анча йиллардан бери Позер билан ишлайди.
Лео Жулиано билан бундан олдин 2018 йил майида жаҳон чемпионатидан олдин учрашганди.
Маълумот учун, Позер спортчиларни тайёрлашда гулли терапиядан фойдаланади. Унинг мижозлари сирасига Мессидан ташқари Серхио Агуэро ва Анхель Ди Мария ҳам киради.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.
Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида ёпиқ эшиклар ортида амалдаги президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг вориси сифатида унинг ўғли — Билал Эрдўған кўрилиши мумкин бўлган вариант муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.