Баъзида «Қанийди, тезроқ ухлаб қолсам», деб анча пайтгача тўшакда у ёқдан-бу ёққа ағдарилиб ётишга тўғри келади. Мияда эса юз бериб ўтган ҳодиса, иш ёки муаммолар чархпалак мисол айланаверади-айланаверади.
Ҳатто кун бўйи дуч келган стресс ва безовталик қонда адреналин даражасини ошираркан: юрак тезроқ уради, нафас қисқа ва юзаки бўлади. Баъзан биз ғайриихтиёрий равишда қисқа вақт нафас ҳам олмай қўямиз. Лекин айнан мана шу ўзимизни бўш қўйиш ва тинчланиш калити ҳисобланаркан. Бу ҳақда «Xabar» нашри маълум қилмоқда.
Тўғри нафас техникаси тез ухлаб қолишга ёрдам беради
Ҳиндлар юз йиллар муқаддам нафас кучидан фойдаланишни бошлашган. Биз учун эса бу ҳалиям аҳамиятсиздек. Бироқ шу ўринда адашдик ҳисоб. Ахир муайян нафас частотаси вегетатив нерв тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Америкалик шифокор, Шарқ табобатининг энг машҳур тарафдорларидан бири Эндрю Вейл «4-7-8» нафас техникаси ёрдамида уйқусизликни енгиш мумкинлиги ҳақида айтган.
Машқни бажариш учун бир дақиқа ҳам, бир тийин ҳам сарфламайсиз. Самараси эса 100 фоиз. Хўш, у қандай ишлайди?
Сўнгра саккизгача санаб оғиз орқали нафас чиқарамиз. Бунда тилни танглайга кўтариб, тил учини устки курак тишга тегизамиз: шунда ҳаво тилнинг ўнг ва чап томонидан ўтиб, сал товуш чиқаради. Нафас циклини тўрт марта такрорлаймиз.
Вейл ушбу гимнастикани эрталаб уйқудан уйғонган заҳоти ҳамда кечаси ухлашга ётишдан олдин бажаришни таклиф этади. Узоқ нафас олиш танани кўпроқ кислород ютишга мажбурлайди. У қонга тушиб, бутун танага тарқалади. Узоқроқ нафас чиқарганда эса ўпкадан қайта ишланган ҳаво кўпроқ чиқиб кетади.
Яна Вейлнинг таъкидлашича, бундай машқ тинчлантиради, пульсни камайтиради ва сокин уйқу бағишлайди. Бунда тез ёки секин санашнинг аҳамияти йўқ. Муҳими, машқни мунтазам бажариш керак.
Тахминан саккиз ҳафта ўтгач Вейль нафас гимнастикасини эрталаб ва кечаси саккизта циклга етказишни тавсия қилади. Нафас техникасини ётиб, ўтириб ёки туриб бажариш мумкин. Энг ёқимлиси, бу нафақат уйқусизликда, балки бошқа ҳолатларда ҳам ёрдам беради: стресс, қўрқув ёки ғазаб.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Эрон томони Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси орқали Дональд Трампга кескин мурожаат қилди. Унга кўра, Эронга қарши ҳар қандай таҳдидлар ҳам уруш ҳаракати сифатида баҳоланиши мумкин.
Аввалроқ, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу каби дронларнинг 90 фоиздан ортиғи Россия 926-бош учиш синов маркази полигон ҳудудига тўғри келишини билдирган.
Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.