Бердимуҳамедов Ашхобод юбилейи ва Туркманистон мустақиллигига тайёргарлик кўриш ишларидан норози бўлди

Бердимуҳамедов Ашхобод юбилейи ва Туркманистон мустақиллигига тайёргарлик кўриш ишларидан норози бўлди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 22 февраль куни ишчи йиғилиш ўтказди, унда Туркманистон мустақиллигининг 30 йиллиги ва Ашхободнинг 140 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш масаласига тўхталиб ўтилди. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар қилди.

Ашхобод ҳокими Язтаган Гилижов ва пойтахт учун масъул бўлган бош вазир ўринбосари Шамуҳаммет Дурдилев давлат раҳбарига ҳисобот берди.

Шаҳар ҳокими пойтахтдаги ишлар ҳолати, қурилаётган иншоотларда иш суръатларини тезлаштириш, шаҳар аҳолисининг ижтимоий шароитларини яхшилаш, Ашхободни ободонлаштириш ва ундаги тозаликни сақлаш тўғрисида ҳисобот берди. Гилижов, шунингдек, мустақилликнинг 30 йиллиги ва Ашхободнинг 140 йиллигига бағишланган тадбирларга тайёрланган маданий дастур тўғрисида хабар берди.

Бош вазир ўринбосари, шунингдек, мамлакатда олиб борилаётган қурилиш ишлари, турли объектлар учун лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва муҳим саналарга тайёргарлик кўриш тўғрисида маълумот берди.

Ҳисоботларни тинглаган давлат раҳбари пойтахтда олиб борилаётган ишлар ҳолати ва муҳим тадбирларга тайёргарлик даражасидан норозилигини билдирди.

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов мустақилликнинг 30 йиллиги ва Ашхободнинг 140 йиллигини нишонлашнинг юқори ташкилий савиясини таъминлаш учун барча чораларни кўришни қатъий талаб қилди ва яқинлашиб келаётган тантаналар ҳокимият даврининг таъсирчан ютуқлари ҳамда муваффақиятларини акс эттириши кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, ҳокимларга турар жой бинолари, мактаблар ва болалар боғчаларини иситиш, шунингдек, пойтахт корхоналари ҳамда идораларини электр энергияси билан таъминлашни назорат қилиш бўйича кўрсатма берилди.

Бундан ташқари, мансабдор шахсларга белгиланган жадвалга мувофиқ янги бинолар қурилишининг якунланишини назорат қилиш буюрилган.

Бундан аввал Туркманистон пойтахтида Тошкент номли истироҳат боғи қурилиши, Абдулазиз Комилов Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашгани ҳамда Туркманистон президенти ўз ўғлини бош вазир ўринбосари этиб тайинлагани ҳақида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!