Белоус: «Файзуллаевга яна 1-2 йил ЦСКАда қолишни маслаҳат бераман»

Белоус: «Файзуллаевга яна 1-2 йил ЦСКАда қолишни маслаҳат бераман»

"Ростов" ва "Москва" клублари собиқ бош директори Юрий Белоус Metaratings.ru сайтига берган интервьюсида Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Аббос Осиё кубогида жуда яхши ўйнамоқда ва ўз ўйини билан мухлисларни қувонтирмоқда. У ҳали ёш. Мен унга ЦСКАда яна бир ёки икки йил қолишни маслаҳат берган бўлардим. Ўйлашимча, у ЦСКАдаги шартномаси якунланишини кутмасдан аввал маошини ошириши мумкин. Шундан кейин эса бошқа клубга ўтиши мумкин, масалан, Туркия чемпионатига. Аббос у ерда легионер ҳисобланмайди», — деди Белоус.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!