Беллингем "Реал"даги рекордлар кушандасига айланиб бормоқда

Беллингем "Реал"даги рекордлар кушандасига айланиб бормоқда

Жуд Беллингем "Реал Мадрид"нинг Чемпионлар Лигасидаги 4 та ўйинининг ҳар бирида гол урган.

Бугун инглиз футболчиси ўйиннинг 22-дақиқасида “Наполи” дарвозасини ишғол қилиб (4:2) “Реал”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Беллингем "Реал Мадрид"нинг гуруҳ босқичидаги 5 ўйинининг 4 тасида майдонга тушиб, ҳар бирида гол урган. 20 ёшли инглиз футболчиси "Реал Мадрид" тарихида клуб сафида турнирдаги дастлабки 4 ўйинининг ҳар бирида гол урган биринчи футболчига айланди.

Умуман олганда, Беллингем ҳисобида Чемпионлар лигасида 10 та гол бор. У 21 ёшга тўлишидан олдин бу маррага эришган тарихдаги биринчи инглиз футболчиси бўлди.

Ундан ташқари фақат учта футболчи буни уддалашган: Эрлинг Холанд, Килиан Мбаппе ва Карим Бензема.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!