Брюссел апелляция суди Бельгия давлатини мустамлака Конгода болалигида аралаш ирқга мансуб беш аёл ўғирлаб кетилгани учун инсониятга қарши жиноятларда айбдор деб топди. Судья ўша пайтда ҳукумат қора танли оналар ва оқ танли оталардан туғилган болаларни топиш ва ўғирлаш бўйича тизимли режани амалга ошираётганини таъкидлади.
Суд ҳар бир аёлга маънавий зарар учун 50 минг евро товон тўлаш мажбуриятини юклади. Ҳозирда 70 ёшга кирган қурбонлар местизос деб номланувчи 20 000 га яқин аралаш ирқли болаларни ифодалайди. Бу болалар 1948 йилдан 1961 йилгача Конгодаги оилаларидан ажралиб, католик черкови томонидан бошқариладиган мактаблар ва болалар уйларига юборилган.
Суд қарори тарихий деб аталди, чунки бу суд Европада биринчи марта мустамлакачилар томонидан содир этилган инсониятга қарши жиноятларни қоралади.
Гвинеянинг Нзерекоре шаҳрида футбол фанатлари ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 100 дан зиёд одам ҳалок бўлди. Бу якуний рақам эмас, чунки жароҳатланганлар жуда кўп.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
АҚШ ҳукумати бугун Эрон нефтини ноқонуний ташишда иштирок этган 35 та ташкилот ва кемаларга нисбатан санкциялар жорий этилишини эълон қилди. Ушбу қадам мамлакатнинг баҳсли ядровий дастури, илғор қуролларни ишлаб чиқиш ва минтақавий террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлаш учун муҳим даромад манбаи бўлган Эроннинг нефть секторига қўшимча харажатларни йўналтиришга қаратилган.
Сурия қуролли мухолифатининг Алеппо вилояти ва қўшни ҳудудларда тез олға силжиши фонида Россия Тартусдаги ҳарбий-денгиз базасидан кемаларини олиб чиқишни бошлади.
Туркиянинг “туризм пойтахти” Анталья ёзги таътил учун энг машҳур дам олиш масканларидан бири. Аммо қиш ҳам унутулмас тажрибалар учун идеал мавсумдир. Афсонага айланган Санта Клауснинг (Қор бобо) Антальяда туғилиб ўсганини билармидингиз? Келинг, Сантанинг ватани Антальянинг Демре тумани бўйлаб саёҳат қилсак.
Бош котиб Марк Рютте НАТО аъзолари Россия билан тинчлик ўрнатишнинг мумкин бўлган стсенарийларини муҳокама қилишдан кўра, кўпроқ Украинага қурол етказиб беришга эътибор қаратишлари кераклигини айтди.
Россия президенти Владимир Путин 2025 йил учун ҳарбий харажатларни рекорд даражага кўтариб, буджет режаларини тасдиқлади. Москва Украинадаги урушни давом эттирмоқда.
Ўтган ҳафта ОАВ хабарларига кўра, Литва уч хитойлик дипломатни персона нон грата деб эълон қилган ва уларга мамлакатни тарк этиш учун бир ҳафта муҳлат берган.