Беларусдаги ядровий қуроллар Путиннинг умидсизлигидан далолат беради

Беларусдаги ядровий қуроллар Путиннинг умидсизлигидан далолат беради

Беларусда ядро қуролининг жойлаштирилиши Путин мағлубиятга учрамаслик учун ҳалокатли ҳаракатлар қилишга тайёр эканлигини кўрсатмоқда, дейилади “Al Sharq Al Awsat” панараб газетасида чоп этилган мақолада.

Украинада яна бир йиллик уруш бутун дунё учун даҳшатли оқибатларга олиб келишига барча экспертлар рози. Аммо ҳозирча ҳеч ким тинч йўл билан ҳал қилиш учун мақбул муроса топа олмади.

Владимир Путин босиб олинган ҳудудларни аннексия қилди, демак у уларни бера олмайди, чунки бу мағлубиятни англатади, мағлубият эса ҳокимиятни йўқотишга ва Россиянинг мумкин бўлган қулашига олиб келади.

Ғарб уруш натижасида Украина харитасини қайта чизишга рози бўлолмайди. Путин референдумларнинг БМТ шафелигида ва Россия қўшинлари иштирокисиз ўтказилишига ҳам кескин қарши.

Бахмутдаги қон тўкилиши музокаралар жараёни жойлашган боши берк кўчанинг рамзи бўлиб хизмат қилади. Беларусда ядро қуролининг жойлаштирилиши Россия раҳбарининг мағлубиятни тан олишни истамаслигини кўрсатади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!