Беларусь ШҲТга аъзо бўлмоқчи

Беларусь ШҲТга аъзо бўлмоқчи

Бу ҳақда Россия президентининг ШҲТ бўйича махсус вакили Бахтиёр Хакимов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ариза Беларусь ҳукумати томонидан маъқулланган.

Таъкидланишича, Беларусь томони мамлакатни ШҲТга тезкорлик билан қабул қилиш бўйича сўров юборади.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТга Ўзбекистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия ва Тожикистон киради. Беларусь ҳозирда ташкилотда кузатувчи мақомига эга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!