BBC: Марсда биринчи марта катта миқдорда суюқ сув топилди

BBC: Марсда биринчи марта катта миқдорда суюқ сув топилди

Сув Марс юзасидан 10-20 км чуқурликда жойлашган. Олимлар сайёрамиздаги ер ости сувларини топишнинг усулларидан фойдаланган ҳолда Марснинг тубида ҳам сув борлиги белгиларини аниқладилар.

Ҳозиргача Марс қутбларида музлаган сув борлиги, унинг атмосферасида буғ излари борлиги аниқланган, аммо бу кашфиёт сайёрада суюқ сувнинг топилишининг биринчи ҳолатидир.

Олимларнинг фикрича, сув ҳавзалари бутун Марс бўйлаб жойлашган бўлиши мумкин, бу эса келажакда сайёрада инсонлар яшаши истиқболларини юзага келтиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!