Байден: Хитой ва Қўшма Штатлар ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича фарқлар мавжуд

Байден: Хитой ва Қўшма Штатлар ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича фарқлар мавжуд

Америка президенти Жо Байденнинг айтишича, АҚШ ва Хитой ўртасида иқтисодий ҳамкорлик шартлари борасида ҳали ҳам келишмовчиликлар мавжуд.

Сан-Францискодаги АПЕК (Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги) саммитидаги нутқи давомида у интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида ҳам келишмовчиликлар мавжудлигини қўшимча қилди.

“Иқтисодий ҳамкорликда тенг шароитларни таъминлаш ва интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш борасида Пекин билан фарқларимиз бор”, — дея Байденнинг сўзларини келтиради ТАСС.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!