АҚШ президенти Жо Байденнинг қайта сайланишдаги қўрқуви, Украинанинг НАТОга киришига тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳақида РИА Новости Business Insider нашрига таяниб хабар берди.
"Байден қайта сайланиш имкониятини камайтирмаслик учун, Америка жамоатчилигида АҚШ Украина можаросига чуқурроқ кирмайди, деган ғояни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда", — деди Европа халқаро алоқалар кенгаши тадқиқотчиси Лео Литра нашрга берган изоҳида.
“Бу уруш тугаганидан кейин НАТОга эрта киришни доимо талаб қилган Украина расмийлари учун зарба бўлди”, — дейилади нашрда.
Нашрнинг эслатишича, Байден Time нашрига берган интервьюсида “Украинани НАТОга айлантириш”ни қўллаб-қувватлашга тайёр эмаслигини айтган ва у Украинага вице-президент сифатида ташриф буюрганида бу мамлакатда жиддий коррупцияга гувоҳ бўлганини қўшимча қилган.
Шу боис, ҳозирча Киев бир қатор хавфсизлик кафолатлари билан кифояланиши керак, бироқ улар ҳарбий блокда тўлиқ иштирок этиш ваъдасисиз кўп оғирлик қилмайди, дея огоҳлантирди экспертлар.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
«Манчестер Юнайтед»даги собиқ жамоадоши Рио Фердинанд билан
мулоқотда Роналду фаолияти давомида 1000 та гол урган биринчи футболчи бўлиш истагини билдириб, шундай деган эди...
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
АҚШ ҳарбийлари MQ-9 Reaper ва RQ-4 Global Hawk учун Hellfire ракетасининг "қайта ишланган нусхаси"дан фойдаланаётган янги КХДР учувчисиз аппаратини диққат билан кузатиб бормоқда.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон , Озарбайжон , Арманистон ва Грузияни ўз ичига олган Жанубий Кавказ учун «3+3» платформасида иштирок этиш учун Туркияга ташриф буюрди . Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .
Москвада бир ҳафта давом этган «Нолегал-2024» операциясининг иккинчи босқичи якунларига кўра, 2 мингдан ортиқ муҳожир Россиядан чиқариб юборилади, деб ёзади «РИА Новости» Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб.
Президентликка номзод Доналд Трампга учинчи марта суиқасд қилишда айбланаётган 49 ёшли Вем Миллер Fox News Дигиталъга берган интервьюсида унга қарши айбловлар ёлғон эканини айтди.