Байден: "АҚШ ва Греция биргаликда украиналикларга ёрдам беришади"

Байден: "АҚШ ва Греция биргаликда украиналикларга  ёрдам беришади"

АҚШ президенти Жо Байденнинг айтишича, Вашингтон ва Афина Москвага қарши бирга бўлиши ҳамда демократик давлатлар ҳамкорлик қилиш қобилиятини намойиш қилиши керак.

У, шунингдек, “Россияга оғир иқтисодий зарба” беришга чақирди.

Бу ҳақда Греция бош вазири Кирякос Мицотакис матбуот хизматига таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.

“Биз конструктив музокаралар олиб бордик. Греция ва АҚШ бир муштдек бирга бўлиб, Украина халқини қўллаб-қувватлаши ва (Россия президенти Владимир. – РТ) Путинни жавобгарликка тортиш учун Россияга оғир иқтисодий зарба беришлари керак”, — деди Байден.

У, шунингдек, мамлакатлар биргаликда Россия билан қарама-қаршиликда украиналикларга ёрдам беришини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!