Бахти Ташкентскийнинг акаси ва яна икки киши қидирилмоқда
![Бахти Ташкентскийнинг акаси ва яна икки киши қидирилмоқда Бахти Ташкентскийнинг акаси ва яна икки киши қидирилмоқда](/photos/news/WHWh6sFSjWivjON.jpeg)
Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида терговдан қочиб яширинган қуйидаги шахс қидирилмоқда:
1) 1964 йилда туғилган Исамитдинов Хусан Хашимович;
2) 1966 йилда туғилган Қудратуллаев Шухрат Запарович;
3) 1988 йилда туғилган Вапаев Феруз Мухамматсалаевич.
Ҳурматли фуқаролар! Агар Сиз ушбу шахсларнинг қаерда эканлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёҳуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Унутманг! Жиноят содир этган шахсларни яшириш жавобгарликка тортишга асос бўлади.